Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#айни_дамда

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри марказида "Медиа ходимлари ва ижодкорлари боғи"нинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов хизмат сафаридан қайтди ва фаолиятини давом эттирмоқда.

Бугун ҳоким "Тараққиёт" маҳалласида бўлди. "Обод турмуш" кўчасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Ангрен шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳоким назоратида

Бозор - азалдан юрт кўзгуси саналган. Бозорда тўкин-сочинлик бўлса, шу элнинг турмуши фаровон саналган.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов деҳқон бозорида бўлди. Ҳақиқатан бозорда мўл-кўлчилик. Бироқ расталар, бозор ички ҳудудидаги айрим тартибсизликларга шаҳар раҳбари томонидан ҳақли эътирозлар билдирилди.

Бозор ҳудудини тартибга келтириш, антисанитар ҳолатларни бартараф этиш ва жазирамали иссиқ кунларда маҳсулотларни сақлаш ҳамда аҳолига сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш юзасидан топшириқлар берилди.