Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
⚡️ Сирдарё вилоятида “темир дафтар”га киритилган ишсиз фуқароларнинг қарийб 90 фоизи бандлиги таъминланган

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Кун тартибига иккита масала – ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир келгуси вазифалар муҳокамаси киритилган.

Йиғилишда, аввало, ҳокимлар ва сектор раҳбарларининг асосий вазифаси ва зиммасига олган мажбурияти – янги иш ўринлари яратиб, эҳтиёжманд оилаларни “темир дафтар”дан чиқариш борасидаги ишлар натижадорлиги кўриб чиқилмоқда.

Масалан, Сирдарё вилоятида 10 ойда 12 мингта доимий иш ўрни ташкил этилган. Натижада “темир дафтар”га киритилган ишсиз фуқароларнинг қарийб 90 фоизи бандлиги таъминланган.

Худди шундай, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ва Китоб тумани, Навоий вилоятининг Қизилтепа, Учқудуқ, Навбаҳор туманлари ва Зарафшон шаҳрида кўп иш ўрни яратилгани қайд этилди. Шу билан бирга, бу борада аҳвол қониқарсиз бўлган туманлардаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди.

– Ҳар бир ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришнинг катта ресурслари бор. Фақат уни ишга солиш керак. Ҳудуд раҳбарлари ҳар куни бу ҳақда ўйлаши ва изланиши лозим, - деди давлатимиз раҳбари.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Халқ банки хотин-қизларнинг бизнеслари учун лойиҳалар тайёрлаб, йўлга қўйишни ўргатади

Ш. Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселекторда Халқ банкига хотин-қизлар тадбиркорлиги учун лойиҳалар тайёрлаб, уларни ўз бизнесини йўлга қўйишни ўргатиш топшириғи берилди. Бунда банк ходимлари аёллар билан мижозбай, маҳаллабай, туманбай бевосита ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бугунги кунда тадбиркорларнинг қарийб 1 триллион сўмлик янги лойиҳалари учун кредитларга талаби борлиги қайд этилди. Молия вазирлигига янги жалб этилган еврооблигация маблағларидан 1 триллион сўмни Халқ банки, Микрокредитбанк ва Агробанкка оилавий тадбиркорлик дастурлари учун ресурс сифатида жойлаштириш вазифаси қўйилди.

Тадбиркорлик
фаолияти учун яратилган имтиёзлар натижасида 10 ойда 78 мингта корхона ташкил этилган. Хусусан, Ховос туманидаги янги кичик саноат зонасида 7 та лойиҳа натижасида 500 та иш ўрни яратилган. Умуман, туманда жами 170 та янги корхона очилган.

Лекин Ёзёвон, Учтепа, Шофиркон ва Бекобод туманларида фаол тадбиркорларни кўпайтириш бўйича ишлар танқид қилинди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига бундай жойларда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш топширилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#Ҳоким #учрашув #Спорт

Рустам Холматов бокс бўйича Тошкент вилояти терма жамоаси билан учрашди

⚡️Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов жорий йилнинг 30-октябрь — 7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида юқори натижаларга эришган вилоят спортчилари ва мураббийлар билан учрашди.

📌Тадбирда юқори натижалар кўрсатаётган вилоят ёш спортларини рағбатлантириш, жойларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун қулай шароит яратиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

🤼Ўзбекистон чемпионатида Тошкент вилоятидан жами 37 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этган. Улардан 13 нафари ғолиб ва совриндор бўлди. Хусусан, 3 нафар спортчи олтин, 4 нафари кумуш ва 6 нафари бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга муваффақ бўлди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#эътироф 🔹Бугун Тошкент вилоят хокими Рустам Холматов бир қатор спортчиларни тақдирлади. 🔎Улар орасида Грум маҳалласида истиқомат қилувчи ҳамшаҳаримиз, Тошкент Давлат Жисмоний тарбия университетининг 2-босқич талабаси Динора Набиева ҳам бор эди.
📍Динора Набиева - Республика совриндори бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сафидан жой олди ва Жаҳон олимпиадасида қатнашиш учун заҳирага олинди. —————- #признание 🔹Сегодня хоким Ташкентской области Рустам Холматов наградил ряд спортсменов. 🔎 Среди них была и наша соотечественница Динора Набиева, студентка 2-го курса Ташкентского государственного университета Физической культуры. Проживающая в махалле Грум.
📍Динора Набиева удостоена Республиканской премии. Она также стала членом сборной Узбекистана и была зарезервирована на Всемирную Олимпиаду.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Динора НАБИЕВА, Ангрен шаҳри вакиласи.
⚡️Пандемия даврида вақтинча ишламай турган 96 мингта корхона ўз фаолиятини тиклади

Видеоселекторда маълумот берилишича, мазкур йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида жами 4 триллион сўм ажратиш белгиланган. Лекин йил давомида қўшимча маблағлар ҳам йўналтирилиб, аҳоли ва тадбиркорларга жами 5,2 триллион сўм имтиёзли кредитлар берилган.

Йиғилишда ушбу маблағларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди. Мисол учун, Шовот туманида 26 миллиард сўм оилавий кредит ажратилиб, бир ярим мингта иш жойи яратилган. Яъни, 1 миллиард сўм кредитга 56 та янги иш ўрни тўғри келган.

Бу кўрсаткич Қўшработда 57 та, Музработда 49 тани ташкил этган.

Пандемия даврида вақтинча ишламай турган 96 мингта корхона ўз фаолиятини тиклагани қайд этилиб, қолган бизнес субъектларига ҳам бу борада кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, ҳудудларда тадбиркорларни ер масаласи кўп қийнаётгани, бу борада кўплаб мурожаатлар бўлаётгани ҳам кўрсатиб ўтилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши давомида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Туманлар кесимида аниқ вазифаларни ўз ичига олган ҳукумат қарори қабул қилиш вазифаси қўйилди.

В продолжении видеоселекторного совещания у Президента обсуждены приоритетные задачи развития сферы услуг в регионах.
Указано на возможность налаживания дополнительных услуг путем улучшения придорожной инфраструктуры. Даны указания по расширению спектра современных услуг в сельском хозяйстве.
Поставлена задача принять постановление правительства с определением конкретных задач в разрезе районов.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимлар ва сектор раҳбарларининг асосий вазифаси ва зиммасига олган мажбурияти – янги иш ўринлари яратиб, эҳтиёжманд оилаларни “темир дафтар”дан чиқаришдан иборат

Главная задача и обязанность хокимов и руководителей секторов - создать новые рабочие места, вывести малообеспеченные семьи из "железной тетради"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан шу йил 28-29 ноябрь кунлари оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида “Дўстлик спартакиадаси” спорт мусобақалари ўтказилади.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Спорт мусобақаларида ОАВ ходимлари бадминтон, стол тенниси ҳамда волейбол бўйича (эркаклар ва аёллар) ўзаро мусобақалашади.

“Дўстлик спартакиадаси” спорт мусобақаларида қатнашиш истагида бўлган барча турдаги ОАВ ходимлари ва блогерлардан ўз талабномаларини жорий йил 25 ноябрга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг электрон манзили ([email protected]) ёки (99) 482-52-12 рақамига Телеграм мессенжери орқали юборишлари мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун истеъмолчилар томонидан тўловлар амалга оширилганлигига қарамасдан, электр тармоққа қайта улаш ишлари узоқ муддатга кечикяпти?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати видеоролиги шу ҳақда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Муҳим иқтибослар

@aoka_uz
#қутлов
Ҳурматли Эсонали Мирсидикович!

🔰Ҳаёт йўлингизнинг ҳар бир босқичи чинакамига мазмунга бой.
Умр мазмуни, БАХТ ифодаси ҳаётингиз безагидир.

🔅Сизнинг меҳнатларингиз, азму шижоатингиз нафақат ўзингизга, жондан азиз дилбандларингизга, фарзандларингизга ҳам қанотдир.

♻️Таълим-тарбия соҳасида эришган ютуқларингиз, бугунги саъй-ҳаракатларингиз барчага мактабдир.

🔅Қутлуғ ёшингиз муборак бўлсин!
Саломатлик, хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат Сизни асло тарк этмасин!
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати