Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#Hamkorlik #Forum
#Cooperation #Forum
#Cотрудничество #Форум

Xitoyning Anxoy provinsiyasida viloyat vakolatxonasi ochildi

👉
Batafsil
_________________________

A regional representative office was opened in China's Anhui province

👉
In detail
____________________________

В китайской провинции Аньхой открылось представительство Ташкентской области

👉
Подробно

Telegram🌐Website📹YouTubeFacebook🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда чиқиндилар билан ишлаш тизими янгича ёндашувлар асосида ташкил этилди

Маълумки, жорий йилнинг 4 январь куни  Давлатимиз раҳбарининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5-сонли Фармонига кўра, 2024–2026 йилларда Тошкент, Ангрен ва Бухоро шаҳарлари ҳамда Тошкент туманида чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган” ва “озиқ-овқат” тоифаларига саралаган ҳолда йиғиш бўйича тажриба ўтказилиши ҳамда ушбу турдаги чиқиндиларни йиғиш учун алоҳида пакетлар аҳолига бепул берилиши, шунингдек, кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларда чиқинди йиғиш майдонларида “қайта ишланадиган” тоифага мансуб чиқинди турлари аҳолидан сотиб олиниши белгиланган эди.

Ушбу Фармонга мувофиқ, Ангрен шаҳрида маиший чиқиндиларни йиғиш майдончаси ташкил этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#янгилик

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази томонидан Ангрен шаҳрида пресс-тур ўтказилди.

Ангрен шаҳар "Нурчи" маҳалласида ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича тажриба тарзида мутлақо янги тизим йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан"Нурчи"  маҳалласида республика  ОАВ вакиллари,  журналистлари ҳамда электрон нашр блогерлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази томонидан ўтказилган пресс-тур қатнашчиларига маҳалла тўғрисида ҳам маълумот берилди. Жумладан, "Нурчи" маҳалласи Ангрен шаҳар  марказида жойлашган.

Маҳаллада жорий йилнинг ҳозирги кун  ҳолатига жами 4831 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла асосан кўп қаватли уйлардан иборат бўлиб,  30 та кўп қаватли уйда 1507 та хонадонда 2009 та оила яшайди.

Маҳаллада кенг кўламли ободончилик, бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда.

“Нурчи”  маҳалласида аҳолига  қулайлик яратилди. Ушбу масканда “Zero  Wate” давлат хусусий шериклик битими асосидаги санитар тозалаш корхонасига қарашли ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатувчи замонавий чиқинди йиғиш шаҳобчаси қуриб битказилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мазкур чиқинди йиғиш шаҳобчаси замонавий кўринишда бўлиб, электр тизими учун қуёш панели ўрнатилган. Асосан юк ташишга мўлжалланган контейнерлар ўрин олган. Бино ихчам қурилган. Эътиборлиси, шиша идиш, майда тош ва бошқа ҳом-ашёлардан самарали фойдаланилган.

Чиқинди йиғиш майдончасида ишчи-хизматчининг ишлаши ва меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази томонидан уюштирилган пресс-тур давомида журналистлар,  блогерлар ушбу шаҳобчада яратилган шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, бу ерда республикамизда илк бор илгари сурилаётган аҳоли хонадонидан олиб чиқиладиган маиший чиқиндиларни қайта ишлаш учун  харид қилиб олиш тажрибаси йўлга қўйилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Эндиликда чиқиндихоналарни тартибга келтириш ва чиқиндиларни харид қилиш  тизими "Нурчи"  маҳалласида татбиқ этилди.

Кўп қаватли уйларда аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда ташлашга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади.

Бунинг учун Экология жамғармаси ҳисобидан махсус чиқинди қоплари бепул берилади, аҳоли чиқиндини белгиланган тоифага ажратиб, шаҳобчага олиб боради.

Тадбиркорлар эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube