Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда ва муаммолар бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шаҳар прокурори в.в.б. Шерали Зуннурбоев "Боботоғ" маҳалласида фуқаронинг ҳудудда мавжуд иссиқлик тармоғи қувурида юзага келган носозлик бўйича қилган мурожаатини жойига чиқиб кўздан кечирди.

Прокурор томонидан "Иссиқлик энергияси" ДУК маъмуриятига топшириқ берилди. Ангрен "Иссиқлик энергияси" ДУК авврия хизмати ходимлари жалб этилди ва муаммо ижобий ҳал этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#спорт

Россиянинг Казан шаҳрида бўлиб ўтган BRICS уйинларида бокс бўйича
тажрибали мураббий Бахтиёр Юсуповнинг шогирди, ангренлик боксчи Худойназар Файзов кумуш медалга эга бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бугун Ангрен шаҳар Камбағалликни қискартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Э.Убайдуллаев бошчилигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасини ўтказишдан мақсад - ишсиз алимент тўловчи фуқароларнинг бандлигини  таъминлашдан иборат.

Меҳнат ярмаркасида шаҳардаги 45 та корхона ва ташкилот томонидан 507 та бўш иш ўрини тақдим этилди.

Ярмарка давомида "Ўзбеккўмир" АЖ вакилларига 30 нафардан ортиқ фуқаро иш юзасидан мурожаат қилди. "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан касблар бўйича бўш иш ўринлари учун корхона расмий веб-сайти орқали онлайн ҳужжат топширилиши ва малака-синов имтиҳонларидан ўтганларидан сўнг ишга қабул қилиниши тушунтирилди.

Меҳнат ярмаркасида иштирок этган жами 135 нафар фуқаролардан 22 нафарига доимий ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, 8 нафари касбга қайта ўқитиш бўйича йўналтирилди ва 30 нафар фуқарога хуқуқий маслаҳатлар берилди.


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Hamkorlik #Forum
#Cooperation #Forum
#Cотрудничество #Форум

Xitoyning Anxoy provinsiyasida viloyat vakolatxonasi ochildi

👉
Batafsil
_________________________

A regional representative office was opened in China's Anhui province

👉
In detail
____________________________

В китайской провинции Аньхой открылось представительство Ташкентской области

👉
Подробно

Telegram🌐Website📹YouTubeFacebook🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда чиқиндилар билан ишлаш тизими янгича ёндашувлар асосида ташкил этилди

Маълумки, жорий йилнинг 4 январь куни  Давлатимиз раҳбарининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5-сонли Фармонига кўра, 2024–2026 йилларда Тошкент, Ангрен ва Бухоро шаҳарлари ҳамда Тошкент туманида чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган” ва “озиқ-овқат” тоифаларига саралаган ҳолда йиғиш бўйича тажриба ўтказилиши ҳамда ушбу турдаги чиқиндиларни йиғиш учун алоҳида пакетлар аҳолига бепул берилиши, шунингдек, кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларда чиқинди йиғиш майдонларида “қайта ишланадиган” тоифага мансуб чиқинди турлари аҳолидан сотиб олиниши белгиланган эди.

Ушбу Фармонга мувофиқ, Ангрен шаҳрида маиший чиқиндиларни йиғиш майдончаси ташкил этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube