Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#янгилик

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази томонидан Ангрен шаҳрида пресс-тур ўтказилди.

Ангрен шаҳар "Нурчи" маҳалласида ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича тажриба тарзида мутлақо янги тизим йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан"Нурчи"  маҳалласида республика  ОАВ вакиллари,  журналистлари ҳамда электрон нашр блогерлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#пресс_тур

#Ангрен
#янгилик

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази томонидан пресс-тур ўтказилди.

Унда бир қатор электрон, оммавий ахборот воситалари вакиллари, босма ва ёзма нашрлар, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Хусусан, Ангрен шаҳар "Нурчи" МФЙ ҳудудида мутлақо янги, замонавий кўринишдаги маиший чиқиндиларни тўплаш шаҳобчаси ташкил этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳрида фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда ва муаммолар бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шаҳар прокурори в.в.б. Шерали Зуннурбоев "Боботоғ" маҳалласида фуқаронинг ҳудудда мавжуд иссиқлик тармоғи қувурида юзага келган носозлик бўйича қилган мурожаатини жойига чиқиб кўздан кечирди.

Прокурор томонидан "Иссиқлик энергияси" ДУК маъмуриятига топшириқ берилди. Ангрен "Иссиқлик энергияси" ДУК авврия хизмати ходимлари жалб этилди ва муаммо ижобий ҳал этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#спорт

Россиянинг Казан шаҳрида бўлиб ўтган BRICS уйинларида бокс бўйича
тажрибали мураббий Бахтиёр Юсуповнинг шогирди, ангренлик боксчи Худойназар Файзов кумуш медалга эга бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бугун Ангрен шаҳар Камбағалликни қискартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Э.Убайдуллаев бошчилигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасини ўтказишдан мақсад - ишсиз алимент тўловчи фуқароларнинг бандлигини  таъминлашдан иборат.

Меҳнат ярмаркасида шаҳардаги 45 та корхона ва ташкилот томонидан 507 та бўш иш ўрини тақдим этилди.

Ярмарка давомида "Ўзбеккўмир" АЖ вакилларига 30 нафардан ортиқ фуқаро иш юзасидан мурожаат қилди. "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан касблар бўйича бўш иш ўринлари учун корхона расмий веб-сайти орқали онлайн ҳужжат топширилиши ва малака-синов имтиҳонларидан ўтганларидан сўнг ишга қабул қилиниши тушунтирилди.

Меҳнат ярмаркасида иштирок этган жами 135 нафар фуқаролардан 22 нафарига доимий ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, 8 нафари касбга қайта ўқитиш бўйича йўналтирилди ва 30 нафар фуқарога хуқуқий маслаҳатлар берилди.


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube