Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йил бошидан вилоятларда 250 та авариявий ўчиш боис айрим жойлардаги истеъмолчиларга электр барқарор етказилмагани таъкидланди. Чунки баъзи кўп қаватли уйлардаги электр қутилар ва ундаги симлар муддатини ўтаб бўлган.

Мутасаддиларга бу борадаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш топширилди.

Ишларни энг оғир маҳаллалардан бошлаб, йил якунигача 30 минг километр тармоқ, 10 мингта трансформаторни яхшилаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Барча генерация манбалари ҳисобидан жорий йилда 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. 11 та қуёш ва 3 та шамол станцияси шулар жумласидан.

Бундан ташқари, 850 километр магистрал тармоқ ва 9 та подстанцияни капитал таъмирлаш, 595 километр электр тармоғи ва 4 та янги подстанцияни ишга тушириш режалари белгилаб олинди.

Facebook|Instagram|X
Иссиқлик электр станциялари барқарор ишлаши, аҳоли ва ижтимоий соҳа эҳтиёжлари учун жорий йилда кўмир қазиб чиқаришни янада кўпайтириш ва бу борада 8 миллион тонналик кўрсаткичга интилиш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, мазут ва кўмир икки йилга бождан озод қилинади. Кўмир импорти учун уч йил муддатга револьвер кредитлар берилади.

Мутасаддилар ва ҳокимлар олдига яқин муддатда аҳоли ва ижтимоий соҳа учун 1 миллион 200 минг тонна, йил якунигача яна шунча кўмир етказиб бериш, 1 октябргача 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирда қатор маҳаллаларда газ босими паст, йўқотишлар юқори экани қайд этилди. Бу маҳаллалардаги хонадонларнинг газ таъминотини уч босқичли тизимдан икки босқичлига ўтказиш режалаштирилган.

Октябрь-декабрь ойларида истеъмолчиларга 163 минг тонна суюлтирилган газ етказиш топширилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимларига 300 дан зиёд олис маҳалла учун кўмир, суюлтирилган газ ва асосий турдаги озиқ-овқат захирасини яратишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|X
Куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик ва ичимлик суви билан кафолатли таъминлаш учун қозонхона, қозон ва иссиқлик тармоқларини яхшилаш, сув тармоқлари ва насосларни таъмирлаш вазифалари белгилаб олинди.

Умуман, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги раҳбарлари ҳудудларга бириктириладиган бўлди.

Ушбу раҳбарлар жойларда ишларни ташкил қилишга ҳамда ҳар бир носозлик ва аварияларни зудлик билан бартараф этишга масъул бўлади.

Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Юртимизда ёшларга оид масала давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Шу Борис, Давллтимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда "30 июнь - ёшлар куни" байрам сифатида кенг нишонланиб келинади.
Ассалому алейкум.


Шу кунларда Ангрен шаҳрида "Ёшлар куни"ни юқори савияда нишонлашга тайёргарлик ишлари қизғин тус олган.

Ёшлар байрами муносабати билан Ангрен шаҳар хокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсупов, шаҳар Маданият бўлими бошлиғи Шокиржон Миржалилов ҳамда шаҳар Ёшлар Агентлиги раҳбари Азизжон Парпиев ва бир қатор мутасадди ташкилотлар масъуллари "Ангрен марказий стадиони"да ўтказиладиган "Ёшлар куни"га бағишланган байрамга тайёргарлик кўриш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни муҳокама қилдилар.

Байрамни кўтаринки ва ҳар жиҳатдан креатив ғоялар остида ташкил этишга келишилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳар 14-Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида болалар ўйингоҳи қурилди.

Зарур жиҳозлар ва атрибутлар ўрнатилди

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бугун кечки вақтда шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласида бўлди.

Унда фуқаролар томонидан ичимлик суви тармоғида юзага келган носозликни бартараф этиш ва таъмирлаш юзасидан қилган мурожаатини жойига чиқиб кўздан кечирди.

"Тошкент сув таъминоти" АЖ шаҳар бўлими раҳбари Х.Мухиддинов ҳам ушбу жараённи кўрди ва берилган топшириқлар ижросини таъминлашга киришди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube