Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида фуқаролар мурожаатларига жиддий эътибор қаратилган.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов фуқаролар мурожаатларини қабул қилди

Унда фуқароларнинг ободонлаштириш ҳамда яйлов масаласи ва тадбиркорлик учун ер майдонини аукционга қўйиш юзасидан таклифларини тинглади.

Фуқароларнинг уй-жой ва субсидия билан боғлиқ мурожаатлари ҳам кўрилди ва тегишли тартибда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳрида ирригация тармоқларини тартибга келтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хабар берганимиздек, ушбу масала шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов томонидан жиддий назоратга олиниб, унда "Озодлик" маҳалласининг "Навоий", " Бунёдкор" кўчаларидан ўтган ирригация тармоқлари тозаланди, тартибга келтирилди ва айрим қисми таъмирланди.

Бугун шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Озодлик" маҳалласида Ҳудуддаги, хусусан деҳқон бозори яқинидаги ариқ-зовурнинг ҳолатини кўздан кечирди. Таъмирланиб, тозаланган ирригация тармоғи ёғиб ўтан ёмғирга бардош бериб, сув ариқдан тошиш ҳолати кузатилмади.

Шаҳар прокурори мавжуд ирригация тармоқларини тартибга солиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берган ва назоратга олган.
Angren shahar MMTB tasarrufidagi 35-umumiy o'rta ta'lim maktabining 3-sinf o'quvchisi Qodirov Olmos 1-iyun bolalar kuniga bag'ishlab o'tkazilgan sportning "DZYU-DO" turi bo'yicha 2013-2014-yillarda tug'ilgan yoshlar o'rtasida 26 kg vazn toifasida qatnashib faxrli 🥇 1-o'rinni egalladi.
Ангрен шаҳар прокурори томонидан "Озодлик" маҳалласида кўп қаватли уйларнинг ҳолати ҳамда муаммолари ҳар куни ўрганилиб, берилган топшириқлар ижроси ҳам ҳар куни жойига чиқиб кўздан кечирилаяпти.

Шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Озодлик" маҳалласида "Ангрен 24/7" БСК масъулларига берган вазифалар бажарилиши ҳолатини жойига
чиқиб кўздан кечирди.


Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари:

- Мақсад - кўп қаватли уйларни 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш. Тўғри, ўтган йилги мавсум беталофат ўтди. Ҳали қилинадиган ишлар кўп. Ўтган йил давомида ҳоким бошчилигида Бошқарув сервис компанияларига керагидан ортиқ ёрдам берилди. Жорий мавсум эса ҳар бир БСК учун синовли давр бўлади. Шундай экан, БСКлар ҳозирдан тараддудни бошламаса, биз улар билан муроса қилолмаймиз...
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам эффективного использования энергоресурсов и обеспечения устойчивой работы объектов энергетической сферы в осенне-зимний сезон.

Facebook|Instagram|X
Президент раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда.

Ўтган йили электр ва газни тежаш бўйича туманбай дастурлар қабул қилинди. Хонадонлар ва ижтимоий объектларда ўрнатилган биргина қуёш коллекторлари ҳисобига 20 миллион киловатт тежалмоқда.

Саноат корхоналари ҳам “яшил энергия” манбаларини жорий қилмоқда. Масалан, “Ўзбеккўмир” тизимида қуёш коллекторлари ва иссиқлик насослари ўрнатилгани ҳисобига йилига 150 минг киловатт электр иқтисод қилинмоқда.

Лекин айрим ҳудудларда ишлар суст бўлгани учун электр иқтисод қилиш режаси тўлиқ бажарилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Жорий йилда 580 та мактаб, 169 та боғчанинг энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилган.

Янги ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда энергия тежамкорлик бўйича қатъий талаб киритиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, иссиқ ойларда маъмурий ва тижорат объектларини совутишга қиш билан бир хил энергия сарфланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхона, савдо ва сервис биноларида энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш топширилди.

Мутасаддиларга 1 мингта ижтимоий объектни куз-қиш мавсумига тайёрлаш топширилди. Жумладан, 251 та шифохона, 292 та боғча, 393 та мактаб ва интернат таъмирланади.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йиғилишда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда:

- йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади;

- Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради;

- аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади.

Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X