Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Журналистлар ва блогерлар билан мулоқот чоғида Алишер Райимов айтиб ўтган гапларни имкон қадар ёзиб олдик:

▪️Ангрен шаҳри бош режасини чизган архитекторга минг раҳмат!, деди жумладан шаҳар ҳокими. - Жуда мукаммал яратилган. Айниқса, ирригация тармоқларига катта эътибор берилган экан. Бироқ, нега ёмғир ёққанида кўчаларни сув босади? Сабаби, ариқ ва лотоклар баклашка ва бошқа чиқиндилар билан тўлиб қолади. Айб ўзимизда...

▪️Ангрен вилоятда аҳолиси энг кўп шаҳар. Бир пайтлар дов-дарахтларга, гулларга бурканган. Ҳозир, яшнаб турган чинорлар бўлмаганида тош шаҳарга айланиб қоларди. Биз ҳам авлодларга шундай яшил бойлик қолдиришимиз, шаҳарни ораста сақлашимиз керак. Токи, фарзандларимиз ораста шаҳарда ўсиб-улғайсин. Диди ҳам шунга яраша шакллансин.

▪️ Шаҳримизда 20 та ахлат ташувчи машина бор. Аммо улгуролмайди. Ҳамшаҳарларимиз маиший чиқиндиларни белгиланган жойга ташламаяпти. Болалар тугул айрим кап-катта одамлар чиқиндихонага боришга эриниб, челагини берироғига ағдариб кетмоқда. Сиз журналист ва блогерлар,чиқинди уюлиб ётганини эмас, кўпроқ уларнинг ечими ҳақида контентлар тарқатсангиз нур устига нур бўлур эди.

▪️Ҳар йили жуда кўп кўчат экилмоқда. Аммо сувсизликдан кўпи қуриб қоляпти. Ваҳоланки, Ангренда сув муаммо бўлиши мумкин эмас. Қорабоғсой, Дукентсой йил бўйи қуримай оқади. Агар бу ариқлар ўраб олинмаса, устига қурилиш қилинмаса, оқар сув шаҳарга вариллаб кириб келади.

Мен Сизлардан чиқиндини дуч келган жойга ирғитиб кетаётган, ариқлар атрофини ўраб олган, қурилиш қилган одамлар ҳақида фойдали материаллар тайёрлаб тарқатишларингизни жуда-жуда истар эдим.

▪️Боғ ва хиёбонларимиз ободонлаштириляпти. "Три штика"ни бориб кўринг, анча тартибга келиб қолди. Ота-оналар скамейкада ўтириб, болалари шу атрофдаги нарсаларни синдирса, индамай ўтирарди. Ҳозир, маданият анча шаклланди.

▪️"Охунбобоев" парки ҳам ёшлар сайлгоҳига айланиб қолди. Менга "ёшлар учрашадиган" жой бўлиб қолибди, дея эътирозлар билдиришди. Нима бўпти, учрашса? Пана-панада учрашганидан кўра, ораста боғда ошкора танишгани суҳбатлашгани яхши-ку!

▪️"Ёшлар" боғида ишлар кетяпти. Ҳадемай, бу ерда турли аттракционлар, спорт мажмуаси, амфитеатр ҳам бўлади ва ангренликлар ва шаҳар меҳмонларининг чинакам маданият ва истироҳат боғига айланади. Талабчанлигим учун кўп раҳбарлар мени ёмон кўради. Кўрса-кўрсин, аммо биздан обод боғ, Ватан қолиши керак. Ҳар қандай қийинчилик бўлмасин, барибир боғларимизни обод қиламиз.

▪️Шаҳардаги сув насосларини ишлатиш учун ойига 1,7 млрд маблағ кетиб қоляпти. Бу Ангреннинг, ангренликларнинг пули. Шу боис бундан буён бундай агрегатларни асосан қуёш панеллари кучи билан ишлатишга ўтаяпмиз.

▪️"Ангрен сити" қурилиши тўхтаб қолганидан хабарингиз бор. Режалар ўзгарган. Сабаби, қурилиш дарахтлар ўрнига тушиб қолган экан. Дарахт қирқишга эса ҳозир мораторий эълон қилинган. Сити бошқа жойда бўлади.

▪️Эллигинчи-олтмишинчи йилларда қурилган икки қаватли уйлар ўрнида янги, замонавий бинолар қад ростлайди. Ҳозир шу мақсадда хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ҳамшаҳарларимиз хотиржам бўлсин, аввал ушбу уйлар эгалари уй-жой билан тўлиқ таъминланади ва иш шундан кейин бошланади.

https://t.iss.one/Ulug_yul_online
Алишер Райимов, Ангрен шаҳар ҳокими:

▪️Ангрен яшаш ва меҳнат қилиш учун энг қулай маскан: табиий газ бор, иссиқ-совуқ сув бор.  Кафолатланган иш ўринлари ҳам етарли. Яқинда Хитойда бўлиб, яна бир қатор ҳамкорлик келишувларига эришиб қайтдик. Хорижда юрган ҳамшаҳарларимиз қайтиб келиши ва шу жойларда яйраб ишлаши тарафдоримиз. Блогерларимиз бу борада бизга ёрдам қилса,фақат миннатдор бўлардик.

▪️Қани, менга айтинглар, якунланган қиш мавсумида шаҳарда иссиқлик таъминоти қандай бўлди. Аъломи? Ҳа, кўпчилик қаҳратон қишда ҳам квартирасида кўйлакчан юрди! Менга ҳатто "иссиқликни сал пасайтиринг, шаҳарни иситишни муддатидан олдинроқ ўчиринг!" деган илтимослар ҳам бўлди.

▪️Ангрен пойтахтимизни Фарғона водийси билан боғлайдиган катта йўл ёқасида жойлашган катта шаҳар. Боғ-роғга, гулзорга айланадиган жой бўлиши керак. Ҳозир шунинг ҳаракатидамиз. Гул кўчатида муаммо йўқ. Оҳангарон ўрмон хўжалигида 3 минг туп анвойи гулимиз бор. Олиб экишни истаганларга бепул берамиз. Фақат қарасин, тадбиркорларимиз ҳам ўз фаолият ҳудудини гуллатиб қўйиши керак.

▪️Республикамизда 31 та туризм ҳудуди бўлса, шунинг ўттизтаси туманлар, фақат биттаси шаҳар. У ҳам бўлса - Ангрен.  Хуллас, туризмни ривожлантиришда имкониятимиз ниҳоятда катта.  Янгиобод, Нишбош, Лашкарак каби тайёр табиат қўйнидаги ажойиб дам олиш жойларимиз бор. Шаҳримизнинг ўзида ҳам хорижий сайёҳларга кўрсатадиган музейимиз, маданият масканларимиз, замонавий саноат корхоналаримиз ҳам етарли. Тасаввур қилинг, бу жойларни кўргани келган ҳар бир хорижий сайёҳ бир млн.дан ҳаражат қилса, бир кунда қанча бўлади? Бу пул Ангренда қолади-ку!

▪️ Маҳаллалар идораларида бугун раис, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори ва бошқа мутахассислардан иборат "еттилик" ишлаяпти. Ҳоким ёрдамчисига, масалан,  бир ойда битта одамни ишга жойлаштириш вазифаси юклатилган. Кредит олишда ҳам ёрдам беради. Ҳеч ким бунинг учун банкка югурмайди.  Демоқчиманки, Сиз маҳаллаларимиз ичига ҳам киринг, жараёнларни холис ёритинг,  ютуқларимизни рўйи-рост кўрсатиб беринг, камчиликларни ҳам асосли қилиб айтинг. Бирон таклифингиз ёки эътирозингиз бўлса, телеграмда менга ёзинг, олдимга келинг, эшигимиз ҳамиша очиқ!

▪️Ахборот-кутубхона марказимизда бўлдингизми? У ерда китоб мутолааси учун яратилган шароитлар билан танишмисиз? Бормаган бўлсангиз, боринг, кўринг, шароитларини кўрсатиб, китобхонликни тарғиб қилишда кўмаклашинг. Телефон яхши, аммо у ёшларимизга китобчалик билим беролмайди.

Шахсан ўзим ҳам китоб ўқийман. Ҳозир хизмат машинамда "Тарихи Муҳаммадий" турибди. Бошқа шаҳарга кетаётган пайтим йўлда мен, йиғилишга кирганимда ҳайдовчим ўқиймиз. Кеч тушиб қолганида аудиокитоб... Чунки, китобда, китобхонликда гап кўп!

https://t.iss.one/Ulug_yul_online
#sport
#yoshlar_oyligi

Angren shahar 2-son sport maktabida "Yoshlar oyligi" doirasida sportning erkin kurash turi bo'yicha "Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni"ga bag'ishlab shahar ochiq birinchiligi o'tkazildi.

Musobaqada Namangan OPSTM, Andijon OPSTM, Rishton tumani, Bektemir tumani va Angren shahridan sportchilar ishtirok etishdi.

Umumjamoa hisobida

🥇 1-o'rin Namangan OPSTM
🥈 2-o'rin Angren shahar 2-SM
🥉 3-o'rin Andijon OPSTM jamoalari egallashdi.

Musobaqa g'olib va sovrindorlariga homiylar tomonidan medal, diplom va esdalik sovg'alar topshirildi.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
9 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 9 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606028

Тelegram | Facebook | Instagram
Ангрен шаҳар ИИБ томонидан маҳаллаларда хуқуқбузарликлар профилактикаси ҳар куни ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи раҳбари Муроджон Тошпулатов бошчилигида пробация ҳисобида турганлар хонадонлари ўрганилмоқда.

Пробация ҳисобида турувчи шахслар хонадонидаги муҳит ва уларнинг аҳволи, муаммолари ҳам эътиборга олиниб, юзма-юз профилактик суҳбат ўтказилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маданият

Ангрен шаҳрида "Ёшлар боғи"да
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤️‍🔥 «Жадид» газетасининг 2024 йил 7 июндаги 24-сони билан танишинг:

📱 Онлайн ўқиш
📥 Юклаб олиш

⚫️Оқил САЛИМОВ:
«Сизга берилган имконни асранг!»;
⚫️Шодмон СУЛАЙМОН:
«Маънавият тантанаси, адолат ғалабаси»;
⚫️Гавҳар ЗОКИРОВА:
«Авлонийнинг эвараси»
🔹 Гулчеҳра УМАРОВА суҳбатлашди;
⚫️Ибодулло ҲОТАМОВ:
«Инсон қадрини юксалтириш йўлидаги изланишлар»;
⚫️Баҳодир КАРИМ:
«Таржима – диллар пайванди»;
⚫️Эркин ВОҲИДОВ:
«Кўнгилчанлик»;
⚫️Миразиз АЪЗАМ:
«Миртемирни тушуниш»;
⚫️Қозоқбой ЙЎЛДОШ:
«Чечан шоир»;
⚫️Ҳулкар ТУРДИЕВА:
«Киприги билан илм қазиган олим»;
⚫️Муҳайё ПИРНАФАСОВА:
«Сўнгги қўнғироғи чалинмаган мактаб»
⚫️Султонмурод ОЛИМ:
«Сониялар сўроғи»;
⚫️Мулла ХУНОБ:
«Ўксук кўнгил»
⚫️Муҳаммад ИКРОМ саҳифасидан:
«Бозорлар нега ҳувуллаб қолди?»;
⚫️Абдувоҳид ҲАЙИТ:
«Тоға».

Lotin alifbosida:
👉 @Jadid_media

➡️@Jadidmedia_rasmiy⬅️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM