Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#эзгу_ғоя ДИЛАРГА ЗАВҚ УЛАШИЛДИ 🇺🇿"Янги Ўзбекистон – янгича Дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлари шаҳримизда ҳам кенг кўламда ўтказилмоқда Ушбу тадбирнинг галдагиси Ангрен шаҳридаги "Дорилфунун" маҳалласида бўлди. 🔹Тадбир доирасида намойиш этилган ёш рассомларнинг ижод намуналари, ҳунармандчилик кўргазмалари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, қизиқарли саволлар, дилларга завқ бағишловчи куй-қўшиқлар, она юртни мадҳ этувчи пурмаъно шеърлар тадбирга ўзгача файз қўшди. 🔰Фаол иштирокчилар рағбатлантирилиб, совғалар билан сийландилар. Нигора УСАРОВА, 10-ДМТТ директори, тарғибот гуруҳи аъзоси https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"Дорилфунун" маҳалласининг каттаю кичиги учун тадбир завқли ўтди.
#Ўрганиш

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Тошкент вилоятида бўлди

⚡️Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шухрат Ҳакимов билан биргаликда вилоятда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, ижтимоий объектлар ва аҳолининг иссиқлик манбалари билан таъминланиши, ҳудудий коммунал соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш ишлари билан танишди.

Коммунал ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари раҳбарлари ўзларининг соҳавий муаммолари ва таклифларини билдиришди.

🔎Шунингдек, Музаффар Салиев вилоятдаги кўмир тарқатиш пунктида ҳам бўлиб ташкилий ишлар билан танишди.

❗️Аҳолига етказиб берилаётган кўмирнинг сифати, унинг ўз вақтида етказилиши, захира ва ташкилий масалалар юзасидан топшириқлар олинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#иқтисод
‼️​​Бюджет маблағларини сарфлашда ўз овозингиз билан иштирок этинг!

🔰 Ангрен шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими
2020 йил 1 октябрь ҳолатига Ангрен шахри бюджетининг қўшимча манбаларининг миқдори 1 млрд 692 млн.сўмни ташкил этди.

📣Ушбу маблағларнинг камида 10 фоизи жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида сизнинг иштирокингизни сўраймиз!

📌 Бунинг учун сиз қуйида шаҳримиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга овоз беришингиз ёки овоз бериш саҳифасининг қуйи қисмида жойлашган “фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз сўралади.

🔹 Энг кўп овоз берилган тадбир жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбир ҳисобланади ва шаҳар бюджети қўшимча манбаларидан 10 фоизи яъни 169,2 млн.сўм маблағ ушбу тадбирни молиялаштиришга йўналтирилади.

🔰Тадбирга овоз бериш ёки таклиф бериш давомийлиги 2020 йил 23 ноябрга қадар давом этади.

📣2020 йил 23 ноябрдан кейин берилган овоз ва таклифлар ҳисобга олинмаслигини маълум қиламиз!

❗️Шу муносабат билан Сизларни тадбирда фаол иштирок этишга чақирамиз!

🌐 Openbudget.uz ⬅️ушбу ҳавола орқали ўз овозингизни беринг!

🖌 Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Молия бўлими
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Дастлаб Яшнобод туманидаги Технопаркда янги қувватлар – лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, таннархни тушириш, замонавий кадрлар тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с проводимой созидательной работой и деятельностью промышленных предприятий в Ташкенте.
Первым объектом посещения стал Технопарк в Яшнабадском районе, где глава государства осмотрел новые мощности по производству лифтов и эскалаторов, водяных насосов, промышленных кондиционеров и систем охлаждения, пресс-форм.
Даны указания касательно повышения уровня локализации, снижения себестоимости продукции, подготовке современных кадров.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #Texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter