Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Юртимизда ҳар бир соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, айниқса, ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши ва таълим-тарбия олиши учун шарт-шароит яратилмоқда.

Мамлакатимизда дунёвий тараққиёт мезонларини ҳисобга олган ҳолда, жамият ҳаётида ёшлар масаласига ва уларнинг ҳар томонлама ривожланишига алоҳида эътибор қаратилган.

Давлатимиз раҳбарининг сиёсатида айнан ёшлар масаласи устуворлиги ва бу борада ишларни янги босқичга олиб чиқилгани ўз самарасини кўрсатиб келмоқда.

Юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилдики, ундан мақсадли фойдаланиш зарур.

Ушбу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Бугун Ангрен шаҳрида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви"да ана шу жиҳатларга урғу берилди.
"Раҳбар ва ёшлар учрашуви"да шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Алишер Ганиев, 42219-ҳарбий қисм командирининг ўринбосари Баҳодир Давроновлар маҳалла ёшлар етакчилари, иқтидорли, спортчи ва бир йиллик муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар билан юзма-юз мулоқотда бўлдилар.

Ёшлар ҳарбий қисмда, Ички ишлар идораларида ишлаш ва тадбиркорлик учун кредит маблағларини ажратиш юзасидан мурожаат қилдилар ва масъуллар тегишли тартибда жавоб бердилар.

"Раҳбар ва ёшлар учрашуви"да Ангрен Ҳарбий Гарнизони томонидан спорт мусобақалари, китобхонлик танловлари ва бошқа йўналишларда муваффақият қозонган ёшларга фахрий ёрлиқлар ва китоблар топширилди.
"Раҳбар ва ёшлар учрашуви"да Ангрен Ҳарбий Гарнизони томонидан спорт мусобақалари, китобхонлик танловлари ва бошқа йўналишларда муваффақият қозонган ёшларга ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими раҳбари Азиз Парпиевларга фахрий ёрлиқлар ва китоблар топширилди.
Forwarded from Toshkent viloyati statistika boshqarmasi (TOSHVIL.STAT Axborot xizmati)
Angren shahrida amalga oshirilgan qurilish ishlari hajmi qanchaga yetdi?

〽️2024- yilning yanvar-aprel oylarida Angren shahrida jami 145,4 mlrd. so‘mlik qurilish ishlari bajarildi.

Shu jumladan:

〽️ Yirik qurilish tashkilotlari tomonidan 9,4 mlrd. so‘m

〽️ Kichik va mikrofirmalar tomonidan 96,5 mlrd. so‘m

〽️ Norasmiy sektor tomonidan 39,5 mlrd. so‘mlik qurilish ishlari bajarildi.

Angren shahrida qurilish faoliyati bilan shug‘ullanayotgan korxona va tashkilotlar soni 162 taga yetdi.


Rasmiy sahifalar👇

Facebook |Telegram
Харид қобилияти паритети бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни ташкил этган

Ўзбекистон Жаҳон банки томонидан юритиладиган “Халқаро таққослаш дастури”да илк бор расман иштирок эди.

2024 йил 31 май куни дастурнинг 2021 йилги глобал босқичи натижалари Жаҳон банкининг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон харид қобилияти паритети бўйича 2021 йилда:

- ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни;

- аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 8 162 АҚШ долларни ташкил этди.


Жаҳон банкининг мазкур ҳисоб-китоблари Статистика агентлиги томонидан ўтказилган статистик кузатувлар маълумотлари асосида амалга оширилган.

Паритет – ҳисоб-китоблар жараёнида мамлакатлар ўртасида нархлар даражасидаги фарқларни бартараф этадиган, ўзига хос алмашиш коэффициенти ҳисобланиб, харид қобилияти паритети бир вақтнинг ўзида ҳам дефлятор, ҳам пул бирликларини таққослама валютага айлантириш воситасидир.

Батафсил