Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Мактаб  боғига гул экдилар

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатдари Эркин Эргашев, Рахмон Давлятов, шаҳар ҳокимининг Матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулшода Шахоновалар ўзлари таълим олган 11-умумтаълим мактабида бўлдилар.

Унда ташаббус кўрсатишди ва мактаб гулзорида гул экиш ишларига ҳисса қўшдилар.
Мактаб боғида гул экиш жараёнида маҳалла ходимлари ҳам қатнашдилар.
Бугун Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари Э.Эргашев, Р.Давлятов, Н.Набиев, шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Нуриддиновлар "8 Март" маҳалла аҳолиси билан учрашдилар.

Кун тартибида аҳоли муаммолари ва "маҳалла еттилиги" фаолиятига оид масалалар муҳокама қилинди.

Маҳалла ходимлари ўз йўналишлари ва зиммаларига юкланган вазифалар тўғрисида ҳисобот бердилар.

Маҳалла аҳолиси "8 Март", "Илтифот" кўчалари йўлларини таъмирлаш, айрим электр симёғочларни янгисига алмаштириш юзасидан қилган мурожаатлари ҳамда томорқани суғориш учун ҳашар йўли билан ариқни тартибга келтириш бўйича берилган таклифлар ва мактабнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилдилар.