Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Халқаро музейлар куни муносабати билан шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов Ангрен шаҳар тарихи музейида тадбирда қатнашди. Унда сана муносабати билан тадбир иштирокчиларини ва уларнинг тимсолида барча ҳамшаҳарларимизга эзгу ниятлар тилади.

Шунингдек, шаҳар прокурори тадбир давомида Тошкент вилояти прокуратураси тарихига бағишланган "Кеча ва бугун" китобини музейга туҳфа қилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳрида Халқаро музейлар куни кенг кўламда нишонланди.

Тадбир иштирокчилари ҳамда шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари музейнинг барча бўлимларини, шаҳар тарихига оид ноёб экспонат ва манбаларни кўздан кечирдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳрида янги объект фойдаланишга топширилди

Маълумки, Ангрен шаҳри "Дукент" қўрғонида кўплаб спорт ўқув-амалий машғулотлари ўтказиладиган маскан саналади.

Бугун ёш тадбиркор Умид Нишонов ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан ушбу масканда "Зарбулоқ" маҳалласида спорт ўқув-амалий машғулотларига мўлжалланган уч қаватли "Dukent sport klub" биноси барпо этилди.

Замонавий кўринишдаги катта спорт зали, фитнес-тринажёр хонаси, дам олиш хонаси, ошхона ва бир қатор маиший хоналардан иборат бу мажмуа барча спортчиларга сифатли хизмат кўрсатишга шай.

Мазкур хизмат кўрсатиш объекти ишга тушиши натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Салим Анарбоев, секторлар раҳбарлари Улуғбек Хабилжонов, Абид Арипов, "Қорабошбой" жомеъ масжиди имоми А.Иманов ва кенг жамоатчилик вакиллари мазкур объектнинг очилиш маросимида қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube