Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига мукофотлар етказилди 

Ангрен шаҳрида  “Хотира ва Қадрлаш куни”  муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳолидан хабар олинди.

👉Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Байрам туҳфаси кўнгилларга қувонч олиб кирди

Юртимизда озод, обод, тинч,  осуда ва фаровон ҳаётдан баҳраманд бўлиб, Янги Ўзбекистон ислоҳотларига ҳамнафас бўлаётган  "Нурчи"  маҳалласида яшовчи Роза Жанназарова  Иккинчи  жаҳон уруши  қатнашчиларига тенглаштирилган фахрийлардандир.

Йилдан-йилга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун миннатдор бўлган Роза Жанназарованинг қувончи бу гал янада чексиз бўлди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида шаҳар ҳокими, ҳарбийлар "Нурчи" маҳалласида Роза Жанназаровани йўқладилар.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Давлатимиз раҳбарининг байрам Табригини ўқиб эшиттирди.

Қалби завқланиб, юртимизда кўрсатилаётган эҳтиром ва эъзоздан мамнун бўлган уруш фахрийсига мукофотлар тантанали топширилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Эътибор ва эъзоздан мамнун бўлди

Юртимизда  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари берилаётган эътибор ва рағбатдан қалблари қувончга тўла.

Хусусан, Ангрен шаҳар "Нурчи" маҳалласида истиқомат қилаётган уруш фахрийси Мария Овасапова ҳам Давлатимиз  раҳбарининг  эзгу ниятларга тўла Табриги,  қимматбаҳо совға-саломлар ва ажратилган бир марталик пул маблағлари учун чексиз хурсанд бўлди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Ангрен шаҳар ҳокими Алишер  Райимов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар уруш фахрийсига Президентимизнинг  байрам табригини ўқиб эшиттирди,  қимматбаҳо совғаларни ва бир марталик 20 млн. сўм миқдорида пул мукофотини тантанали топширдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Уруш фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

Юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида Иккинчи жаҳон урушининг суронли йилларида жанг қилганлар хотираси мангудир.

"Боботоғ" маҳалласида яшовчи Эльвира Якименко бугунги дориломон кунларга шукроналик билан умргузаронлик  қилмоқда.

Иккинчи жаҳон  урушига тенглаштирилган фахрий Эльвира Якименконинг қувончи чексиз бўлди.

Президентимиз томонидан кўрсатилган ғамхўрлик, ажратилган моддий  рағбат, келтирилган қимматбаҳо эсдалик совға-саломларидан ғоятда хурсандлигини ўзаро мулоқотлар давомида баён қилди.

Сана муносабати билан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, шаҳар  ҳокими  Алишер  Райимов, ҳоким ўринбосарлари, Мудофаа  бўлими, 42219-ҳарбий  қисм,  "Нуроний" жамғармаси,  Ёшлар  ишлари агентлиги, Тиббиёт бирлашмаси ва жамоат ташкилотлар вакиллари томонидан Эльвира Якименкогп ҳам  Давлатимиз раҳбарининг байрам Табриги ўқиб эшиттирилди, пул маблағлари ва совғалар етказилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube