Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
ЁШ МОДЕЛЬЕР

Ангрен шаҳар ММТБга қарашли 10-ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ойшабону Насуллаева Тожикистон Республикасида ўтказилган "Мода ҳафталиги"да Ўзбекистон Республикаси номидан "ЭНГ ЁШ ДЕБЮТАНТ ДИЗАЙНЕР" номи билан иштирок этди.

Ангренлик Ойшабону Насуллаеванинг ўз бренди билан яратган бежирим ва замонавий либослари энг юқори баҳоланди.
Хабар берганимиздек, деҳқон бозори ҳудуди ва "Ўзбекистон Мустақиллиги", "Навоий" кўчаларида савдо-сотиқ фаолиятини тартибга солишга қаратилган ўрганишлар олиб борилмоқда.

Шаҳар Солиқ инспекцияси бошлиғи О.Хамдамов деҳқон бозорида нарх-наволарни кўздан кечирди ва ноқонуний савдога барҳам бериш ва уларнинг қонунийлигини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилиши юзасидан кўрсатмалар берди.
Ангрен шаҳар "Жигаристон" маҳалласида ичимлик суви иншоати қурилмоқда

Бугун шаҳар ҳокими А.Райимов, Солиқ инспекцияси бошлиғи О. Хамдамовлар "Жигаристон" маҳалласида бўлдилар.

Унда янги иншоат қурилиши жараёнини жойига чиқиб кўрдилар.

Қурувчи-пудраттчи ташкилот масъулларига иш сифатини таъминлаш юзасидан зарур тавсиялар бердилар.

Маҳалла раисига ушбу қурилиш ишларини кузатиш учун жамоатчилик назоратини кучайтириш ва "Тошкент вилояти сув таъминоти" АЖ шаҳар бўлими бошлиғи Х. Муҳиддиновга ҳам жараёнга жиддий ёндашиш кераклиги юзасидан зарур таклифлар бердилар.
Ангрен шаҳар прокурорига "Кимёгар" МФЙ аҳолиси томонидан қилинган мурожаат ўрганилди.

Фуқароларнинг мазкур маҳаллада автомобилларни ювиш, овқатланиш ва савдо хизматини кўрсатиш шаҳобчаларининг фаолияти юзасидан қилган мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди.

Маҳалла раиси, Кадастр агентлиги шаҳар бўлими ва тегишли ташкилотлар масъуллари билан олиб борилган ўрганиш давомида ҳақиқатан айрим хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ноқонуний фаолиятни амалга оширмоқда ва баъзиларида эса антисанитар ҳолат аниқланди. Ҳар бирига тушунтиришлар берилди.
Ноқонуний қурилмалар шаҳар кўркига доғ бўлмаслиги керак

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги "Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 41-сонли қарори ижроси доирасида Ангрен шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига, кўп қаватли уйлар аҳоли гавжум жойларга ўрнатиб олинган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бугун шаҳар прокурори бошчилигида ишчи гуруҳ дастлаб "Ўзбекистон Мустақиллиги, "Навоий" кўчаларида кечки вақтда эса "Кимёгар" маҳалласида бўлдилар ва ўрганишлар олиб бордилар.

Аниқланган ноқонуний қурилма эгалари билан суҳбатлашилиб, тушунтириш ишларини йўлга қўйдилар. Натижада деҳқон бозори ва маҳалла, даҳалар атрофидаги ўндан ортиқ ноқонуний қурилмани бартараф этиш
чоралари белгиланди.