Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ёнғин_хавфсизлиги
Довон йўлидаги автомашиналарда нега ёнғин чиқди?

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат кеч 21:31 ларда “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 246,8 (169,8) километрида Фарғона водийсидан Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган Фурқат туманида 1975 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги “Mersedes Sprinter” русумидаги фургон юк автомашинасида ёнғин содир бўлган.

Аниқланишича, 2 тонна мева ортилган автомашинанинг матор қисмидаги электр кабелларининг қисқа туташуви ёнғин келтириб чиқарган.

“Қамчиқ” МҚЁҚ бошқармаси Ёнғин-қутқарув отрядидан капитан Б.Анаркулов бошчилигидаги шахсий таркиб ёнғин ўчириш махсус техникаси билан воқеа жойига тезда етиб борди. Қутқарув отрядининг катта лейтенанти А.Алимов бошчилигидаги қутқарувчилар автомобиль йўлининг ҳар икки йўналишида ҳаракат хавфсизлиги таъминланиб, автотранспортдаги ёнғинни тўлиқ бартараф этишга муваффақ бўлдилар.
Ёнғиндан жабрланганлар йўқ.

Шу куни кеч 22:46 ларда автомобиль йўлининг 226 км.да “Водий - Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1999 йилда Шаҳрихон туманида туғилган ҳайдовчи Д.Мамажонов бошқарувидаги “Hunday” юк машинасида ҳам кўнгилсизлик юз берган. Яъни машина тормоз қисмининг қизиб кетиши оқибатида тутун чиқиши ҳолати кузатилган.

Воқеа жойига 6-назорат гуруҳидан оддий аскар А.Аллаев ва Наманган вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармасидан 2 нафар ходим ва махсус техника билан зудликда етиб боришди ва муқаррар ёнғиннинг олди олинди.

Ҳар икки ҳолатда ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Шу ўринда, ҳайдовчилар “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида хавф-хатарсиз ҳаракатланиш учун бошқарувдаги транспорт воситасининг техник созлиги, ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилишлари тавсия этилади.

Б.Шайкулов,
“Қамчиқ” МҚЁҚБ бошлиғининг ўринбосари - Фавқулодда профилактика бўлими бошлиғи, майор

@ulug_yul_online
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
В ходе беседы главы государств обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки дня и регионального взаимодействия.
Состоялся обмен мнениями по развитию ситуации в регионе Центральной Азии, а также углублению диалога в рамках международных и региональных организаций, включая СНГ и ШОС.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ангрен шаҳрида иссиқлик тизимидаги муаммолар бартараф этилмоқда
Ижтимоий тармоқнинг Фейсбук саҳифасида Ангрен шаҳар “Грум” маҳалласидаги “ГРЭС” яъни ҳозирги “Ангрен ИЭС” АЖ жойлашган ҳудуддаги кўп қаватли уйларни иситиш билан боғлиқ мурожаат жойланган эди.
Ушбу ҳудудда ҳозирги кунда 19 та икки қаватли уй, 92 та ҳовли-уй мавжуд бўлиб, илгари ушбу қўрғон “ишчилар посёлкаси” деб аталган.
Бундан бир неча йиллар аввал ушбу ҳудуд аҳолисига электр энергия, иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш ва тўловларни амалга оширишда корхона томонидан имтиёзлар жорий қилинган эди.
Кўп йиллар давомида мазкур ҳудуддаги кўп қаватли уйлар ва унинг атрофидаги ҳовли уйларга “Ангрен ИЭС” корхонаси ҳомийлигида йил давомида иссиқ сув берилиб, иссиқлик энергияси имтиёзли асосда таъминланиб келинган. Йиллар ўтиб, бу имтиёзлар чекланди. Истеъмолчиларга сув “Иссиқлик энергияси” томонидан эмас, аксинча, “Ангрен ИЭС” АЖ томонидан тўғриадан-тўғри узатилиб, техник хизматлар кўрсатилган
Жорий йилнинг бошларида “Ангрен ИЭС” АЖ Қозоғистон бошқарувига ўтганидан кейин “ГРЭС” аҳолиси бундай имкониятдан фойдаланмайдиган бўлди. Иссиқлик тармоғи эса жорий йилдан бошлаб Ангрен шаҳар “Иссиқлик энергияси” ДУК балансига ўтказилди.
“ГРЭС” ҳудудидаги

аҳолига иссиқлик узатиш тизими бутунлай ишдан чиққан бўлиб, трассадаги қувурлар маънан эскириб, носоз ҳолатга келиб қолган.
- “Иссиқлик энергияси” ДУК томонидан “ГРЭС”даги уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилди. 3 км 100 метр ҳажмдаги иссиқлик тармоғидаги носозликлар бартараф этилди, деб таъкидлади корхона бош муҳандиси Юсуфхон Бобохонов. - Тизимдаги чириган ва яроқсиз қувурлар яроқлисига алмаштирилди, ёриқлар созланди. Бугунги кунда “ГРЭС”даги истеъмолчиларга иссиқлик узатишда муаммолар мавжуд. Ширкат ёки аҳоли томонидан кўп қаватли уйларнинг ички тизими иссиқлик қабул қилишга тайёр эмас. Аҳоли ўз уйларидаги носозликларни бартараф этишлари зарур. Шундагина иссиқлик энергия узатилади.
Шепрали Джумабоев - шаҳар ҳокимининг ўринбосари:
- “Грум” маҳалла таркибидаги “ГРЭС” ҳудудини тўлиқ газлаштириш лойиҳаси бўйича ишлар бошланди. Яқинда “Тошкент” кўчасининг йўли капитал таъмирланиб, асфальт қопламаси билан текисланди.
Аҳолига суюлтирилган газ баллонлари ҳар ойда етказилиб турилибди.
Маҳалла аҳолисининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, хонадонлар кўмир ёқилғиси билан ҳам таъминланмоқда. Шу кунга қадар аҳоли 156 тонна 700 килограм 51 фуқаро олди. Жорий йилда кўпчилик хонадонлардаги хўжалик сонига қараб кўмир ёқилғисини бериш йўлга қўйилди. Илгарилари ҳар бир хонадонга берилар эди.
#фуқаролар_мурожаати

⚡️Айни пайтда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, Уй-жой бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарлари , Бош вазир қабулхонаси шаҳар бўлими мудири, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри шаҳар филиали масъуллари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилмоқда.

⚡️Унда фуқаролар асосан уй-жой масаласи бўйича мурожаат қилишмоқда. Бугунги кунда аҳолини уй-жой билан таъминлашда кредит маблағлари эвазига турар-жойга эга бўлиши ва кредит тўловларини амалга ошириш тартиблари батафсил тушунтирилди.
#расмий
Истеъмолчилар диққатига!

‼️Ангрен ШЭТК маъмурияти шуни маълум қиладики, шаҳардаги “Нурчи”, “Боботоғ”, “Кимёгар”, “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўп қаватли уйларга узатиладиган электр энергия тармоғида бугун кечаси ёғингарчилик туфайли жиддий носозлик вужудга келган.

⚡️Айни пайтда корхона авария хизмати ушбу носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

⚡️Корхона маъмурияти юзага келган техик носозликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
Яқин соатларда электр энергия узатилади.
Ангрен ШЭТК маъмурияти
#маънавий_тадбир
🇺🇿Бугун "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир "Гулбоғ" маҳалласида жойлашган 28-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Унда маҳалла фуқаролари ҳамда ўқитувчи, ўқувчилар қатнашдилар. 🔰Шаҳар тарғибот гуруҳи аъзоси Алижон Юсупов мамлакатимиз, хусусан шаҳримиз бўйлаб ҳам "Янги Ўзбекистон -- янгича дунёқараш" эзгу ғоясини ўзида мужассам этган тадбирлар бошланганини ҳамда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон турмуш тарзи ва одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида гапирди. Маънавий-маърифий тадбир давомида мактаб ўқувчилари ва Маданият бўлими бадиий жамоаси аъзолари иштирокидаги концерт дастури ҳавола этилди.
🔹Ангрен шаҳридаги "Гулзор" маҳалласида ҳам "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 🔰Беш муҳим ташаббусни акс эттирувчи кўргазмалар маҳалланинг каттаю кичиги ва тарғибот гуруҳида катта таассуротлар уйғотди. 5-умумий ўрта таълим мактабида беш муҳим ташаббуснинг бешта йўналиши бўйича ишлар амалга оширилишида бевосита ўқувчиларнинг ҳиссалари катта бўлмоқда. 🔹Мактабда ёшлар маънавиятини юксаклаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналиши бўйича тизимли ишлар нафақат кўргазмаларда балки, намойиш этилган бадиий қисмда ҳам ўз аксини топди.
#социальное_объявление
ВНИМАНИЕ! 📌Для укрепления вашего здоровья сообщаем следующее: Диагностика на Российском аппарате РОФЭС
(единственный в Ангрене)
☑️ органов и систем🧘‍♀️
☑️ позвоночника
☑️ паразитов(вирусы, грибки, бактерии, гельминты)🦠🐛

рекомендации по лечению
низкие цены❗️❗️ ————————-
Также доступны физиотерапевтические процедуры:
- электрофорез
- амплипульс
- магнитотерапия
- ультразвук
- иглорефлексотерапия
- гидро-электромассаж
- антипаразитарная
программа
- лазеротерапия
- цвето-звукотерапия
☎️ +99897 876 73 10
🖊 @Lyudmila_810
#4-сектор Хайрли ва эзгу амалларга қўл уриш савобнинг каттасидир. Бугунги кунда шаҳримизда бу каби хайрли ишлар давом этмоқда. Ангрен шаҳар 4-сектор раҳбари Қаҳрамон Матқобулов сектор ҳудудудаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказмоқда. Ҳудудлардаги муаммоллар ва таклифлар ўрганилиб ва жойида ҳал этилиши учун чоралар кўрилмокда. Хусусан, "Жигаристон" маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабул жараёнида ногиронлиги бўлган фуқаро ногиронлик аравасига муҳтожлиги маълум килнииб, ёрдам сўраб мурожаат килган эди. Сектор раҳбарининг саъй-ҳаракати ҳамда саховатпеша тадбиркор Асатулла Машариповнинг ташаббуси билан аравача такдим этилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Россиядан келганларда ПЗР тести маълумотномаси мавжуд бўлса, 14 кунлик карантинда бўлиши шартми?

🛩 Хориждан келаётган шахсларнинг Республика ҳудудига киришидан аввал 72 соатдан кам бўлмаган манфий ПЗР тест таҳлил натижаси бўлиши керак.

🚧 Агарда 72 соатдан ошган тест таҳлили ва шахсда касаллик белгилари (тана ҳарорати кўтарилган, йўтал, шамоллаш аломатлари) бўлса, у ҳолда уй шароитида карантинга олиниши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Автомашина ичини коронавирусга қарши қандай дезинфекциялаш мумкин?

🦠 Коронавирус инфекцияси юза қисмларда, жисмлар сатҳида бир неча соатдан 2-3 кунгача сақланади.

🚙 Автомобилнинг эшик очадиган жойи, қўл ости ёстиқчаси, хавфсизлик камарининг қисқичи дезинфекцияли салфеткалар билан артилиши шарт.

Транспорт воситасининг ички салонини доимий равишда шамоллатиб туриш зарур.

🧴 Aвтотранспорт воситаларини бошқариш қисмлари, шунингдек, мультимедиа экранлари дезинфекциялаш воситалари (водород пероксид, 70 фоизли спирт, таркибида хлор бўлган воситалар), тери қопламалар эса ювиш воситалари билан мунтазам равишда артиб турилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Кам таъминланганлар рўйхатига киритилганларга қандай имтиёз берилади?

Ягона реестр орқали нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар кам таъминланган оила ҳисобланади ва улар қуйидаги имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга 👇👇👇

ПФ-4797 Президент қарорига мувофиқ, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати тасдиқланди. Улар қуйидагилар:

👉 Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;
👉 Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;
👉 Умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;
👉 Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;
👉 Айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;
👉 Санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, "Баркамол авлод" марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;
👉 Кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш;
👉 Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.

Изоҳ: "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали мазкур иловада кўрсатилмаган бошқа ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар ҳам жорий этилиши мумкин.

👉 @mahalla_yangiliklari