Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Ҳоким танқид қилган манзиллар

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳудудда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида гулу райҳонлар ўтқазиш, гулзорлар барпо этиш, терак қаламчасини ўтказиш жараёнини кузатмоқда.

Шаҳар раҳбари "Истиқбол" маҳалласида гул ва райҳон кўчатлари ҳануз экилмаганига қатъий эътироз билдирди.

Маҳалла росманасига обод бўлган. Гул кўчатлари экиш, атрофга гўзаллик тарқатиш учун шароитлар яратилган.

Бироқ, негадир ҳалигача гул кўчатлари ўтқазилмаган.

Натижани тез фурсатларда кутамиз, чунки гулзор яратишга ер ҳозирланган.

Маҳаллада гулзор, гулу райҳон ва чечаклар экилган манзил борми?

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Дорилфунун" маҳалласида бўлди.

Маҳалла идораси олд қисмида гул кўчатларини ўтқазиш жараёнини кузатди.

Ҳар ҳолда кечаги танқиддан тўғри хулоса чиқарган чоғи маҳалла раиси бошчилигида ва ходимлар ва фаоллар бирдек ҳаракатда.

Бугун идора олдига турли гул-чечаклар экилди.

Шаҳар ҳокими ушбу жараён номига бўлмасдан, балки бутун даҳада изчил давом этиши бўйича маҳалла ходимларига зарур кўрсатмалар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Эътирофга лойиқ маскан

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Боғи сурҳ" маҳалласида бўлган чоғида амалга оширилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига эътибор қаратди.

Маҳалланинг яшил майдони кенгайган. Терак кўчати барқ уриб япроқ ёзган. Маҳалла идорасининг кичик боғи атрофга кўрк бериб турибди.

Маҳалла раиси ушбу масканда кўкаламзорлаштириш ишлари давом этиши, турли гул-чечаклар яна экилишини маълум қилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов Бухорода

Ангрен шаҳрига малакали мутахассисларни ҳамда Абу Али Ибн Сино номли Бухоро давлат Тиббиёт институтидан битирувчи талабаларни жалб қилиш мақсадида меҳнат сафарида.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
"Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди"

      Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказига бириктирилган оғир тоифадаги ёшларга ҳомийлик ёрдами берилди.
Ангрен шаҳар ДХМга бириктирилган ёшлар "Тараққиёт" маҳалласида янги умумий овқатланиш ҳамда дам олиш масканига ишга жойлаштирилмоқда.