Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
"Мустақиллик" маҳалласида олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ижобий ҳал этилиши учун назоратга олинди.

Шу ернинг ўзида фуқаролар билан мулоқотда уларнинг таклифлари инобатга олинди ва ички йўлга қатнаётган юк автомобиллари қатнови тартибга солиниши учун шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари жалб этилди.
ЭРТАГА КАТТА ФУТБОЛ!

Ўзбекистон чемпионати 1-лига

1-тур  Ангрен шаҳри

"Марказий" стадион

2024
йил 18 апрель соат 16:00
#фаолият

Оила - азалдан муқаддас қўрғон саналган. Халқимизда ҳатто "қуш ини"нинг бузилишига йўл қўймаган.

Хўш, ҳозирчи, оилаларнинг аҳволи қандай?

Ангрен шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари М.Абдурахмонова бошчилигида шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати раҳбари З.Хаиткулова, шаҳар ҳокими маслахатчиси, имом нойиб Н.Кушбаев, психолог Р.Ханаева ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлим мутахассиси З.Ганиевалар иштирокида 12 та ажрим ёқасида турган оиланинг мурожаати "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси"да кўриб чиқилди.

Очиғи, ёшлар, ҳатто катталар орасида оила аталмиш муқаддас қўрғоннинг бузилишига бефарқлик кузатилмоқда.

Айрим ёш оилалар оила қуришнинг масъулиятини билмаслиги ачинарли ҳолдир.

Комиссия томонидан оилани мустаҳкамлаш, унинг замирида фарзанд тақдири ва уларнинг тарбияси мужассамлиги тушунтирилди.
Ангрен шаҳрида "Хавфсиз тун" рейд тадбири ўтказилмоқда

Шаҳар прокурори У.Хабилжонов томонидан дастлаб шаҳар ИИБ тунги хизмат фаолияти ҳамда ҳудуддаги вазиятни ўрганди.

Унда тунги навбатчилик хизмати давомида шаҳардаги ҳолат ҳамда муҳит хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.