Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Маълумки, секторлар раҳбарлари томонидан ҳудудга оид муаммолар жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Бугун шу мақсадда шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Мустақиллик" маҳалласида бўлди.

"Мустақиллик" маҳалласи аҳоли сони ва ер майдони жиҳатидан бошқа ҳудудга нисбатан фарқи жуда катта саналади.

Маҳалланинг қувонч ва ташвишлари ҳам ўзига хос.

Сектор раҳбари маҳалла раиси ва мамъуллар билан ҳудуднинг 2/5, 18/19 даҳаларида аҳолини қийнаб келаётган ва ҳудуддаги муаммоларни ўрганди.

Шу ернинг ўзида фуқаролар билан учрашди ва уларнинг мурожаатларини тинглади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Мустақиллик" МФЙ "Оҳангарон" кўчаси 2/5 даҳасида бўлиб турибди.

Унда барпо этилган "Прокурор боғи"нинг ҳолатини ва ушбу майдонга экилган дов-дарахтлар нав-ниҳолларини суғориш, парваришлаш бўйича ишларни ташкил қилишни муҳокама қилди.

Бундан ташқари, ҳудуд озодалигини сақлаш, атроф-муҳит муҳофазасининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида мавжуд чиқиндихонани янада тартибга келтириш ва чиқиндиларни белгиланган жойга олиб чиқиш масаласига ҳам эътибор қаратди.
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Мустақиллик" маҳалласида фуқароларнинг мурожаатларини, уларни қийнаб келаётган муаммоларига ҳам эътибор қаратди.

Айниқса, фуқароларнинг кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, жумладан, том ва ертўла қисмларни таъмирлаш, ичимлик суви, оқова тармоғида вужудга келаётган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан қилган мурожаатлари кўрилди.

Ҳар бир мурожаат эътиборга олинди ва муаммолар ҳал этилиши юзасидан назорат ўрнатилди. Сектор раҳбари маҳаллани ўрганиш давомида кўп қаватли уйлар олдидан самарали фойдаланаётганлиги аниқланди. Уй олди ва атрофига турли гул ва дарахт кўчатларини ўтқазиш орқали ҳудудда яшил майдонларни кенгайтириш мумкинлиги тушунтирилди.
Ангрен шаҳар "Мустақиллик" маҳалласида секторраҳбари томонидан кўп қаватли уйлар олдида гулу райҳонлар ўтқазиш, атрофини ободонлаштириш ва озода сақлаш бўйича тушунтиришлар олиб борилмоқда.