Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Шаҳар Солиқ инспекцияси бошлиғи О.Хамдамов маҳаллаларда хуқуқбузарликлар профилактикасини ўтказди.

Жуъймладан, сектор раҳбари “Истиқлол” маҳалласида бўлганида ҳудудда содир этилган ўғирлик жиноятини муҳокама қилди.

Маҳалла ходимлари, нуронийлар ва фаоллар иштирок этган тарғибот тадбирида сектор раҳбари ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг оқибатлари, кўриладиган чоралари тўғрисида сўз юритди. Фуқаролар ўртасида тарғибот тадбирини кучайтириш, турли маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этиш бўйича таклиф, тавсиялар берди. 

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#Ангрен
#4_сектор

Шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари О.Хамдамов “Тараққиёт” маҳалласида тарғибот тадбирини ўтказди. Унда маҳалла ҳудудида жойлашган сув ҳавзасига келган фуқарога тегишли сумка ичидан 500.000 сўм ва 30 АҚШ доллар пуллари номаълум шахс томонидан ўғирланганлиги бўйича қўзғатилган жиноят иши муҳокама қилинди.

Ушбу ҳолатнинг барвақт олди олиниши мумкинлигини, бунда одам гавжум бўлган жойларда пул ва шу каби моддий маблағларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, очиқ ҳолда ташламаслик тушунтирилди. Жиноятнинг катта кичиги бўлмайди. Жамиятимизда қонун – устувор, жазо – муқаррарлиги сектор раҳбари томонидан тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳар "Наврўз", "Боғи сурҳ" маҳаллалари "Дунё бўйлаб" телеканали нигоҳида
#яшил_макон
Ангрен шаҳрида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, "Яшил белбоғ"," Менинг боғим" акциялари ташкил этилмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжоновнинг ташаббуси билан "Мустақиллик" МФЙ 2/5 даҳаси "Дукентсой" дарёси ёнида А-373 йўналишнинг "Оҳангарон" кўчасида "Прокурор боғи" ташкил этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бугун куннинг иккинчи ярмида "Мустақиллик" маҳалласида шаҳар ҳокимлиги, Прокуратура, шаҳар ИИБ, Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими, шаҳар ФВБ, Ангрен ҳарбий гарнизони 42219-сонли ҳарбий қисм, Экология бўлими, Оҳангарон Ўрмон хўжалиги, "Ангрен Иссиқлик энергияси" ДУК, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорликда ушбу масканда баҳамжиҳатлик билан мингдан ортиқ мевали дарахт кўчатларини ўтқаздилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube