Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
105K photos
8.02K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
#яшил_макон

Хабар берганимиздек, шу кунларда шаҳар ҳудудида, марказий кўчалар, хиёбон, майдонлар, маҳалла ва даҳалар, ишлаб чиқариш жабҳаларида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин тус олган.

Бугун шаҳар ҳокими эрталабдан ҳудудларда юрибди.

Хусусан, "Оҳангарон" кўчаси "Гулбоғ" маҳалласи ҳудуди ва аҳоли томорқа ерлари, "Ангрен" ЭИЗ, Кичик саноат зонаси ҳудудида фаолият юритаётган корхоналар атрофида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишларини жойига чиқиб кўрди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#инвестиция
#тадбиркорлик

Ангрен шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, чет эл инвестицияси тобора ривожланмоқда. Ҳудуддаги инвестицион муҳит жозибадорлиги, коммуникация инфратузилмасининг барқарорлиги хориж ишбилармонларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ангрен ЭИЗ ҳудудида хорижий инвесторлар томонидан қўшма корхоналар сони ортмоқда.

Бугун шаҳар ҳокимм Алишер Райимов чет эл сармояси асосида бунёд этилаётган янги корхоналарда бўлди ва тадбиркорлар билан учрашди.