Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.55K subscribers
119K photos
8.91K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида "Чинниобод" маҳалласида ўрганиш олиб борилди.

Унда шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи аъзолари, Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими хизматчилари маҳалла ходимлари билан хонадонларда суҳбат ўтказдилар.

Ўрганиш давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар, хонадонда томорқадан унумли фойдаланиш зарурлиги тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳар "Чинниобод" маҳалласига бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хонадонда мавжуд имкониятларни ишга солиш орқали ўзини ўзи банд қилиш ва қўшимча даромад манбасини яратиш омиллари атрофлича муҳокама қилинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
👍2
#Рамазон_туҳфаси

Муборак Рамазон ойи - эл-юртимиз доимо орзиқиб, катта хурсандчилик билан кутиб оладиган, жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муқаддас ойдир.

Қадриятларимиз янада намоён бўлаётган шу қутлуғ кунларда Ангрен шаҳрида бир қатор хайрли амалларга қўл урилмоқда.

Ифторлик дастурхони ёзилиб, эзгу ниятлар билан дошқозонда сумалак таоми тайёрлаб, тарқатилмоқда.

Бугун "Ангреншаҳаргаз" ГТБ бошлиғи Сардор Мирзамиддинов бошчилигида аҳил жамоа баҳамжиҳатлик билан дастурхон ёздилар, дошқозонда сумалак қайнатиб, ифторлик учун палов тайёрлаб, шу яқин атрофдагиларни сийладилар.

Бу каби хайрли амал шаҳримиз узра давом этаяпти...


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
👍18
#Ангрен
#рейд

Жорий йилнинг 19 март кунидан 20 мартга ўтар вақт давомида Ангрен шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорликда "Хавфсиз тун" тадбири ўтказилди.

Унда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ҳудудда муҳит хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
👍2
Шаҳар прокурори бошчилигида хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш, қизил тоифада бўлган маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, кўнгилочар масканларда, кафе, бар, клублар иш тартибига риоя қилишни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилган рейд давомида бемақсад юрган шахслар ўртасида профилактик суҳбатлар олиб борилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
👍1