Angren shahar Maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi | Rasmiy kanal 🏢
606 subscribers
23.4K photos
4.39K videos
92 files
6.86K links
Ангрен шаҳар ММТБ расмий канали.

Ушбу каналда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва тизимдаги муассасаларнинг аҳамиятга молик янгиликларини акс эттириб борамиз.
Download Telegram
#Angren_SHXTB
#14_maktab
#XUSHXABAR

⚡️2022 yil 16-dekabr kuni Sportning "O'zbek jang san'ati" turi bo'yicha Qozog'iztonda bo'lib o'tgan Osiyo chempionatida ishtirok etgan Angren shahar 14-maktabning 2"G"-sinf o'quvchisi Suyunov Jasurbek faxrli 2-o'rinni egallab, 2-darajali diplom bilan taqdirlandi. Jasurbekga yuksak marralarni egallashda mativasiya bergan, qo'llab-quvvatlagan ota-onasi, murabbiysi va ustoziga rahmat.

📱Angren shahar XTBning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Telegram|Facebook|YouTube|Sayt
Диққат, сўровнома-2

⚡️Қани, ёшлар, сизнингча, қайси ҳоким ўринбосари йилнинг энг яхшиси бўлишга лойиқ? Муносибларни қўллаб-қувватлаймиз.

Сўровнома 29 декабрь куни соат 10:00 гача давом этади.

⚠️Эслатиб ўтамиз: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Сўровномалар ғолиблари йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#БИЛАСИЗМИ

❗️ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ВИДЕОГА ОЛИБ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРГА ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР

Сўнгги вақтларда ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

❗️Бироқ бунда видеони тарқатган шахсга жавобгарлик бор.

📔 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
мансабдор шахсларга эс
а — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

⚠️ Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми? Юқоридаги суммалар чикора.

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

☝️Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

П.С. агар ўқитувчи ҳақиқатда ноҳақ бўлиб, уни видеога олинган бўлса, бу видео ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилиши керак. Шунда видео далил сифатида тан олиниши ва ўқитувчига муайян жавобгарлик чораси қўлланилиши мумкин.

❗️Бироқ ижтимоий тармоқ орқали тарқатиш юқоридаги жавобгарлик чораларини қўллашга сабаб бўлади.
#спорт

ҲОКИМ ЁШ ЧЕМПИОНЛАРНИ ИЛИҚ КУТИБ ОЛДИ

Хабар берганимиздек, Ангрен шаҳар "Қаҳрамон"  спорт клубининг умидли ёшларидан ўн бир нафари "Ўзбек жанг  санъати" спорт тури бўйича Қозоғистонда ўтказилган  Осиё чемпионатида фахрли ўринларни эгалладилар.

Бугун ёш чемпионлар тантанали кутиб олинди. Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Салим Анарбоев ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ва ота-оналар Қаҳрамон Саттаров бошчилигидаги спортчиларни илиқ кутиб олдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Спортчиларни кутиб олиш жараёнидан фотолавҳалар
Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилишни таклиф этди.

****

Президент Шавкат Мирзиёев предложил назвать 2023 год – "Годом заботы о человеке и качественного образования"