Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
2.5K subscribers
52.8K photos
4.94K videos
11 files
6.9K links
Andijon tumanida amalga oshirilayotgan yangiliklarni ushbu kanalda kuzatib boring!
Download Telegram
#Янграйвер_мадҳиям

🏢 Андижон тумани 53-умумий ўрта таълим мактаби ўқув соатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини куйлаш билан бошлади.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

🗂 Қонунчиликка кўра, хотин-қизлар нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқиганда, улар томонидан қилинган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган харажатлар давлат томонидан қоплаб берилиши белигиланган.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#фотолавҳа
#фоторепортаж
#photoreport

СУРАТЛАР СЎЗЛАГАНДА...

🔰 1-Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятидан

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#ТАВСИЯ

Чуқур нафас олишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида биласизми?

Кўкрак қафасни тўлдириб нафас олиш инсон организмининг ўз-ўзини тиклашига ёрдам беради.

Фойдали жиҳатлари:

▪️Артериал қон босимини пасайтиради;
▪️Юрак уриш сонини камайтиради;
▪️Стресс гормонларини камайтиради;
▪️Қонни кислород билан тўйинтиради;
▪️Ўпка фаолиятини яхшилайди;
▪️Организм энергиясини оширади;
▪️Иммунитетни яхшилайди.

Чуқур нафас олиш тик турган ҳолда, тоза ҳавода амалга оширилади.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#футзал_2024

-Ўзбекистоннинг ўйинига ташриф буюриб, сизларга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг қўллаб-қувватлашидан кўзимга ёш келди, -Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ДИДАКТИК МАТЕРИАЛЛАР ҲУДУДЛАРГА ЕТКАЗИЛМОҚДА

(Андижон туманидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун 47 номдаги дидактик қўлланмалар, кўргазмали материаллар келтирилди)

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
🔰 Ўзбекистон Германия билан миграция бўйича битим имзолади

▫️Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия федерал канцлери Олаф Шольц иштирокида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилинди. Бу хақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

☑️ Расмий ташрифда 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, шу жумладан:

▫️- Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

▫️- Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

▫️- "Яшил Марказий Осиё" ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

▫️- Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;

▫️- Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

▫️- Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Шунингдек, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси
дастури қабул қилинди, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.
#Andijon_tumani

Андижон туманида йўллар равон бўлмоқда. Тумандаги Чилон МФЙ ҳудудидан ўтган 4 р 248 йўлида жорий таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Таълим #Биласизми

Қонунчиликка кўра, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

🔹ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I — XI синфларида "Чет тили" фани;

🔹айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар;

🔹V — XI синфларда "Информатика ва ахборот технологиялари";

🔹VIII — XI синфларда "Жисмоний тарбия";

🔹V — IX синфларда "Технология";

🔹X-XI синфларда "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик" фанлари;

🔹таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг II — XI синфларида "Ўзбек тили" фани;

🔹таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг II — XI синфларида "Рус тили" фани.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВДА_БИЗ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ЯНГИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИГА ЎТГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ИШТИРОКИДА ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Андижон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташкил этилган семинар "Андижон ахбороти" информацион дастурида

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ