Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
2.56K subscribers
56.8K photos
5.26K videos
14 files
8.14K links
Andijon tumanida amalga oshirilayotgan yangiliklarni ushbu kanalda kuzatib boring!

https://www.facebook.com/share/18xMDbwmdr

https://www.instagram.com/andijon_tuman?igsh=YzljYTk1ODg3Zg==
Download Telegram
ТУНГИ РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛЯПТИ

Андижон тумани ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва криминоген вазияти оғир маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш мақсадида кенг қамровли тунги рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
РЕЙД ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

Андижон туман экология атроф муҳитни муҳофаза қилиши ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари тамонидан Нохатак МФЙ ҳудудида тунги ред тадбири ўтказилди. Тадбир давомида фуқаро И.Набиев тамонидан уй рўзғорларидан ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга жойлаштирганлиги маълум бўлди ва маъмурий баёнома расмийлаштирилди.
Шу ўринда туманимиз фуқароларига маиший чиқиндиларни махсус белгиланган жойларга жойлаштиришларини эслатиб ўтамиз.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#sport_vaqti

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
TARIXDA BUGUN

27 iyun

1898 — Joshua Slokam dunyo boʻylab sayohatini tugatdi.
1931 — Igor Sikorskiy AQSHda vertolyot yaratishga patent oldi.
1945 — Iosif Stalin Generalissimus unvonini oldi.
1957 — Sibirda Muy zilzilasi.
1969 — Nyu Yorkda geylar qoʻzgʻoloni

@andregionpress
27 ИЮНЬ – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ!

Ўзбекистонда “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” кенг миқёсда нишонлаб келинади. Бу кун нафақат журналистлар ва соҳа ходимлари, балки уларнинг ижод маҳсулидан баҳраманд бўладиган кўп минг сонли ўқувчилар, томошабинлар ва зиёлилар учун ҳам аҳамиятли.

Ахборот-коммуникация технологияларининг жамият бошқаруви ҳамда инсонлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ошиб бораётган бир пайтда, аҳолининг ахборот-коммуникация технологияларига оид билимларини ошириш, интерактив хизматлардан фойдаланиш бўйича кўникмаларни шакллантириш, соҳа янгиликларини тезкор тарқатишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳим.

Фурсатдан фойдаланиб, телевидения, радио, босма ва электрон нашрларда фаолият юритаётган барча ҳамкор журналистларни бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз, оилавий фаровонлик ва ижодий ютуқлар тилаймиз.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Андижон тумани ҳокими
Б.Б. Юлдашевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам табриги

Қадрли оммавий ахборот воситалари ходимлари! Аввало сизни касб байрамларингиз - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Сизларга ўзимнинг самимий ҳурматим, эзгу тилакларимни билдириб, машаққатли ва олижаноб фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Барчага яхши маълумки, матбуот ва оммавий ахборот воситалари иши ҳамма томонлама ҳам оғир ва масъулиятлидир. Мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги пайтда бу масъулият янада кучаймоқда.

Хурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака тилайман.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
"E-auksion" platformasida 265 ta yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqini sotib oling!

🔹 Qoraqalpog'iston Respublikasida 115 ta (ko'rish)
🔹 Andijon viloyatida 16 ta (ko'rish)
🔹 Buxoro viloyatida 5 ta (ko'rish)
🔹 Jizzax viloyatida 26 ta (ko'rish)
🔹 Qashqadaryo viloyatida 21 ta (ko'rish)
🔹 Navoiy viloyatida 29 ta (ko'rish)
🔹 Namangan viloyatida 10 ta (ko'rish)
🔹 Samarqand viloyatida 21 ta (ko'rish)
🔹 Surxondaryo viloyatida 8 ta (ko'rish)
🔹 Toshkent viloyatida 11 ta (ko'rish)
🔹 Farg'ona viloyatida 3 ta (ko'rish)
_____________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни !

Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларининг касб байрамларини нишонлаяптилар.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, айниқса, ҳотин-қизлар ҳаётини яҳшиланишидаги истиқболли ишларни халқ оммасига етказишда сизларнинг ўрнингиз беқиёс.

Фурсатдан фойдаланиб, барча матбуот ва оммавий аҳборот воситалари касб эгаларини бугунги касб байрами билан туман ҳотин-қизлар бўлими ва барча ҳотин-қизлар фаоллари номидан муборакбод этаман.

Байрам, муборак, азизлар ! Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин !

Ҳурмат билан "Саддатаги" маҳалла ҳотин-қизлар фаоли Д.Назирова

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари! Қадрли журналистлар!

Юртимиз тараққиётини таъминлаш, фидойи халқимизнинг меҳнати, Ватанимиз истиқболини тараннум қилишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз азиз ижодкорларни ҳамда соҳа фахрийларини касб байрамингиз 27 июнь — "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" билан Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси ва барча ёшлар етакчилари номидан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, янги ижодий ютуқлар, хонадонларингизга туганмас тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Хурмат билан фаол ёшлардан бири "Гумбаз" маҳалла ёшлар етакчиси Ж.Абдуллаев.

Андижон тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
27 ИЮНЬ – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ!

Бугун Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати ходимларини тумандаги ҳоким ёрдамчилари ва жангчи-фаҳрийлар номидан табриклаймиз!

Сизларга янги Ўзбекистон қурилишида ҳар бир сохада олиб борилаётган ибратли ишларни кенг жамоатчиликка ёритиб боришдаги машаққатли ишларингизда куч қувват ва омадлар тилаб қоламиз! Доимо соғ-омон бўлинглар!

Хурмат билан ҳоким ёрдамчилари етакчиси, Ўзбекистон "VETERAN" жангчи фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Андижон тумани бўлими жамоатчи раиси Р. Жалилов.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#sport_vaqti

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
28-ИЮН САНАСИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ

1569 — Любляна унияси.

1651 — Берестечдаги жанг бошланиши.

1779 — Екатерина II Москвада қувурлар қуришга буйруқ берди.

1914 — Сараеводаги қотиллик: Биринчи жаҳон урушининг бошланишига баҳона.

1919 — Версал келишуви: Биринчи жаҳон урушининг тугаши.

1967 — Исроил Қуддусни аннексия қилди.

1996 — Украина Конституцияси қабул қилинди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#ҳикматли_сўзлар

Қанчалик банд бўлишингиздан қатъи назар, сиз ўқишга вақт топишингиз лозим, акс ҳолда ўз жоҳиллигингизга таслим бўлишингиз керак.

Независимо от того, насколько вы заняты, вы должны найти время для чтения, или сдаться собственному невежеству.

Конфуций

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
📣📣📣ШОШИЛИНГ "КИТОБХОН ОИЛА" ТАНЛОВИГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНМОҚДА

Андижон тумани ҳокимлиги табаббуси билан танлов эълон қилинган.

1-ўрин учун 30 млн сўм
2-ўрин учун 20 млн сўм
3-ўрин учун 10 млн сўм


Китоб ўқинг билимингизни оширинг ва пул мукофотига ҳам эга бўлинг!

Танловда қатнашиш учун аризаларни яшаш ҳудудингиздаги ёшлар етакчичига топширишингиз мумкин.

Имкониятни қўлдан бой берманг...

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Forwarded from E-AUKSION ANDIJON
🗣Don korxonalaridagi davlat ulushi va don korxonalari filiallari mulkiy majmualari boʻyicha savdo jarayonlari yuzasidan qoʻshimcha axborot

➡️ Batafsil: O’zb / Ўзб ⬅️
_____________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АРАЗЛАШГАН ОИЛАЛАРНИ ЯРАШТИРУВИ БОШЛАНДИ

Андижон туманида истиқомат қилувчи оилаларда маънавий муҳитни юксалтириш, ҳаётнинг ҳар қандай синови унинг қўрғонига дахлсиз бўлиши лозимлиги борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Андижон тумани ҳокими топшириғига асосан Андижон тумани оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи З.Абдураҳмонова бошчилигидаги мазкур гуруҳ туманимиздаги аразлашган оилалар рўйхатини шакллантириб, яраштирув ишларини бошлаб юбордилар.
Агар сизда шундай муаммо бўлса, Андижон тумани ҳокимлигида фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳга мурожаат қилишингиз мумкин.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ