Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
2.65K subscribers
52.6K photos
4.91K videos
8 files
6.88K links
Андижон туманида амалга оширилаётган янгиликларни ушбу каналда кузатиб боринг!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА!

Андижон тумани 1-сектор ҳудудидаги Март МФЙда 886 та хонадон бўлиб, 1183 та оилада 4112 нафар фуқаро истиқомат қилади. Темир дафтарда 1 нафар ва ёшлар дафтарида 54 нафар ёшлар рўйҳатда туради. Маҳалла драйвери мебелчилик ва деҳқончилик ҳисобланади.
"Маҳалламизда ишсиз фуқарони ўзи йўқ ҳар бир хонадон эгалари 1 қарич жойни ҳам бўш қолдирмай ўша жойдан ҳам унумли фойдаланади. Аҳолимиз ҳозирда иссиқхонада гуллар ва кўкатлар ҳатто карамгача етиштиришмоқда ва шу орқали оилавий даромадини оширмоқда"-дейди маҳалла раиси Маҳмуджон Қамбаров.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ҲАМДА АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ


Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида:
1. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилсин.
2. Белгилансинки, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
а) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг (кейинги ўринларда — ўзгалар парваришига муҳтож болалар) парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови (кейинги ўринларда — парваришлаш нафақаси) жорий этилади.
Бунда, парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.
7. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ижтимоий тармоқнинг телеграм канали орқали Андижон тумани Тешиктош ҳудудига етмасдан адирликлар чиқиндига тўлиб тошяпти номли мурожаат йўлоанган эди. Ушбу мурожаат бўйича туман экология бўлими ва тегишли ташкилот вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ тузилди ўрганиш ишлари олиб борилди.

Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Андижон тумани бўлими томонидан жорий йилнинг 19 апрель куни Андижон Бўтақара адирлик ён атрофи табиатни гўзаллигини бузаётган айрим кимсалар томонидан ташлаб кетилган ахлат уюмларини тозалов ишлари олиб борилди.

https://t.iss.one/AndEko/5527?single

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида
Туркия давлати билан ҳамкорликдаги "Uzbekistan Andijan Fruit expo 2022" форуми бошланди.

"Uzbekistan Andijan Fruit expo 2022" форуми қишлоқ хўжалигининг боғдорчилик, мева сабзавотчилик йўналишларида бўлиб ўтди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
«МЕТОДИСТЛАР ОЙЛИГИ»

Андижон тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим ташкилоти методистлари ўртасида апрел ойи методистлар ойлиги муносабати билан спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ