Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
2.47K subscribers
52.6K photos
4.92K videos
8 files
6.9K links
Андижон туманида амалга оширилаётган янгиликларни ушбу каналда кузатиб боринг!
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрди. Уларни 2021 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Президент янги турар жойларнинг шоу-румида бўлиб, уларда яратиладиган шароитлар билан танишди.
Нукус шаҳрининг инфратузимасини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил строящиеся в Нукусе многоэтажные дома и IT-парк, которые намечено сдать в эксплуатацию в 2021 году.
Президент посетил шоурум жилого массива и ознакомился с созданными в квартирах условиями.
Даны указания по улучшению инфраструктуры города Нукуса.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашув

Андижон туманидаги “Олимжонов Омаджон” фермер хўжалиги сув тежамкорлигини ошириш билан бир қаторда ҳосилдорликни ошириш учун янги инновацион лойиҳа устида тажриба ўтказди. Мазкур инновацион тажрибага асосан ғўзани тупроқ остидан суғориш учун 50 см тупроқ остига махсус сув қувири ётқизди. Ушбу тажрибанинг аҳамиятли жиҳатлари шундаки, сув 70 фоизгача тежалади. Шунингдек, минерал ўғитлар ҳам айна шу шланглар орқали бевосита ғўза томирига берилиб, 50 фоизгача минерал ўғит тежамкорлигига эришилади. Ушбу инновацион услубни оддий услубдан асосий афзаллик томони ҳосилдорликни 35-40 фоизгача оширилади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлигиМАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ТУМАННИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАРАЖАСИ ВА “ЯХШИ” ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги қарорига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган ва унга мувофиқ, Андижон туманидаги мавжуд ҳолат “ўрта” деб топилган.
“ОҚБОЙ АСЛ” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ МАРРАНИ ЗАБТ ЭТДИ

Туманнинг Ҳақиқат массивидаги “Оқбой Асл” фермер хўжалиги куни кеча 135,8 тонналик маррани забт этиб, давлатга пахта топширишни режасини бажарди.

Мазкур натижага эришишда сувчилар Абдуғофир Мамталиев, Умиджон Мадраҳимов, механизаторлардан Илҳомжон Усмонов, Неъматжон Назиров, ишчилардан Ҳамиджон Мадраҳимов, Насибахон Қорабоева, Ҳилолахон Мадраҳимова, Марғубахон Бўронова, Барчиной Ҳамидова, Чўлпоной Усмонова, Соҳибжамол Аҳмедова ва Рўзихон Алишеровалар бошқаларга намуна кўрсатдилар.
Пахтакорларни қутлагани “Миллий тикланиш” партиясининг вилоят Кенгаши вакиллари келди ва илғорларни “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Шунингдек, фермер хўжалиги томонидан ҳар бир ишчи-ходимларга совғалар берилди.
Ҳолидахон Хотамова раҳбарлигидаги туман маданият бўлими ижодкорлари эса ўзларининг дилдортар қўшиқ ва рақслари билан пахтакорларга завқ улашди.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати