Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
2.4K subscribers
53K photos
4.96K videos
13 files
6.93K links
Andijon tumanida amalga oshirilayotgan yangiliklarni ushbu kanalda kuzatib boring!
Download Telegram
Аввал хабар берганимиздек, Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида сел оқимлари юзага келган эди.
Натижада айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа обектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланди.
Зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тадбирларини олиб бормоқда. Ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш жараёнида, дастлабки маълумотларга кўра, Фориш туманида 4 нафар фуқарони (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқимлари оқизиб кетиш натижасида халок бўлганлиги аниқланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тақвим

21 апрель оғиз ёпиш ва очиш вақти

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Яна бир янги тонг муборак!

⛅️#Ob_havo

21 апрел куни Андижон туманида кутилаётган об-ҳаво маълумоти

🌡Ҳарорат кундузи +18/+23 даража, кечаси 10/+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#sport_vaqti

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
21-АПРЕЛЬ САНАСИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ

753 — Рим ташкил топди.

1519 — Ҳернан Кортес Мексикага келди.

1898 — Испан-америка уруши бошланди.

1918 — Манфред фон Рихтгофен ўчоғи уриб туширилди.

1967 — Грецияда қора полковниклар давлат тўнтариши уюштирдилар.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Андижон туман 4-сектор ҳудудидаги МФЙ Жамоалари ДХХ раиси кубоги 🧾🗓️20.04.2022

#Match_day

💥 «ГУЗАР» 5 : 3 «ЎРИКЗОР»
🏟️ 1-умумталим мактаб стадиони
🕣 Соат: 22:30

#ўйин_якунланди
Пеналтилар сериясида «ГУЗАР» МФЙ ғалаба қозонди

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Мобил_сурат

Ўзбек шеъриятининг ўта иқтидорли намоёндаларидан бири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллиги муносабати билан Андижон тумани 25 давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари Мархамат тумани Мухаммадюсуф таваллуд топган ҳонадонга ташриф буюришди хамда у ердаги уй музейини томоша қилишиб шоир ҳақида ўзлари қизиқган саволларга жавоблар олишди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жойнинг “снос”га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

“Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (200-сон, 20.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

▫️бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
▫️бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;
▫️архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;
▫️лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;
▫️қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш;
▫️қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
▫️кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.

🔰 Шунга мувофиқ, жумладан, бино ва турар жойларнинг бузилишга тушганлик ҳолати ҳақида маълумотнома олиш учун ДХМ ёки ЯИДХПга мурожаат қилинади.

Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

🗓 Маълумотнома 3 иш кунида расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчининг электрон мазилига юборилиб, унга бу ҳақида хабар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot