Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
2.44K subscribers
53.2K photos
4.98K videos
13 files
7K links
Andijon tumanida amalga oshirilayotgan yangiliklarni ushbu kanalda kuzatib boring!
Download Telegram
Президент Чирчиқ шаҳри Ифтихор маҳалласини кириб кўрди.
Кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатда ҳудуддаги муаммоларни, аҳолининг талаб ва истакларини сўради. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган йигитга ер ажратиш бўйича шаҳар ҳокимига кўрсатма берди. Президентни кўришни орзу қилиб, давлат раҳбари олдига чиққан болани бағрига босиб суратга тушди.
Президентимиз шу ердаги Лола маҳалласида ҳам бўлди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига кириб, ҳол-аҳвол сўради.

Президент приехал в чирчикскую махаллю Ифтихор.
В беседе с жителями многоэтажных домов Шавкат Мирзиёев поинтересовался проблемами в махалле, требованиями и запросами жителей. Поручил хокиму города выделить землю молодому человеку, рассказавшему о желании открыть свое дело. Поднял и сфотографировался с мальчиком, мечтавшим встретиться с Президентом.
Президент также посетил соседнюю махаллю Лола. Побывал дома у социально уязвимой семьи.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҲОКИМ ЯНГИ ОЧИЛАДИГАН ЦЕХНИ БОРИБ КЎРДИ

Андижон туманида аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пировард мақсад –аҳоли турмуш даражасини яхшилашдан иборат.

Туман ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев Деҳқон МФЙда жойлашган "White House" МЧЖнинг янги очиладиган трикотаж цехини бориб кўрди ва тадбиркор билан суҳбатлашди ҳамда муаммолари билан қизиқди.
Тадбиркор ўз маблағи эвазига бунёд этган мазкур цехнинг бино-иншооти қуриб битказилган. Ҳозирда тикув машиналарини олиб келиш ишлари бошлаб юборилган. Мазкур цех ишга тушгач, қишлоқнинг 200 нафар аёлларининг бандлиги таъминланади.
Натижада чекка ҳудуд саналган Бўтақора қишлоғида бандлик муаммолари сезиларли даражада бартараф этилади.


Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Андижон тумани ҳокими тумандаги 28-умумий ўрта таълим мактабида Намуна, Маориф ва Деҳқон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур учрашувда ҳоким туманимизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Аҳоли, айниқса, ёшлар ва аёллар учун яратилаётган шароитлар, таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашдаги қулайликлар ҳақида тўхталиб, бу имкониятлардан унумли фойдаланиб манфаатли лойиҳаларни амалиётга жорий қилиши лозимлигини таъкидлади.
Аҳолининг турмуш даражасини оширишда томорқани ўрни ва ундан оқилона фойдаланиш борасидаги фикрларини айтиб ўтди.
Учрашувда аҳоли томонидан қатор таклиф ва муаммолар ўртага ташланди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалалар рўйхатга олиниб, уларга масъуллар ва бажариш муддатлари тайинланди.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
⚡️Эксклюзив видеолавҳалар

1. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида маҳаллаларни кириб кўрди. Кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатда мавжуд муаммолар, аҳолининг талаб ва истакларини сўради.

2. Президент ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.

3. Ташриф давомида давлатимиз раҳбари карантин пайти Президентга хат ёзган бола ва унинг онаси билан ҳам учрашди.

4. «Юртимиз, халқимиз учун ҳеч қачон чарчаманг!» — Маҳаллаларга режалаштирилмаган ташриф давомида фуқаролар Президентга илиқ тилаклар билдиришди.

5. Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига кириб, ҳол-аҳвол сўради.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎзМТРКнинг “ANDIJON” телеканали орқали Андижон туманида бўлиб ўтган улоқ-кўпкари мусобақаси намойиш этилди
#янгилик

Андижон—Хонобод

ПОЕЗДДА БИРИНЧИ ЙЎЛОВЧИЛАР

Наврўз байрами арафасида Андижон—Хонобод темир йўл линиясида синов тариқасида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган. Бугун эрталаб, 9:00 поезд Андижон вокзалидан йўлга чиқди. Катта тантана билан бошланган саёҳатда вилоят ҳокимлигининг вакиллари, нуронийлари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари биринчи йўловчи тариқасида бормоқдалар.
«Тоштемирйўллойиҳа» масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа кўра, жараёнда 520 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилиб, 45 та сунъий иншоот (1 та темир йўл кўприги) қурилди. Мавжуд 53,2 километр темир йўллар таъмирланиб, 10,2 километр масофага янги пўлат излар ётқизилиб, 7 та автомобиль ва темир йўл кесишмасини бунёд этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИГА СИФАТЛИ ВА АРЗОН МАҲСУЛОТЛАР

Наврўз байрами арафасида Андижон шаҳридаги Қўшариқ даҳасида туманимиздаги фермер хўжаликлари ва агрофирмалари томонидан қишлоқ хўжалик ярмаркаси очилди. 15 мартдан фаолият юритаётган мазкур ярмаркада маҳсулотлар сифати яхши, нархлари ҳам бозорникидан арзон.

- Ярмаркага олиб келинган маҳсулотлар маъқул келди. - дейди Андижон шаҳридаги Қўшариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилфуза Аҳмедова. - Шундоққина кўпқаватли уйларнинг ёнида ярмарка очилганлиги каттаю кичикка қўлайлик туғдирди. Бўш вақтларида эҳтиёжларига керак бўлган маҳсулотни сотиб олишяпти.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати