Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
3.25K subscribers
52.2K photos
4.87K videos
8 files
6.84K links
Андижон туманида амалга оширилаётган янгиликларни ушбу каналда кузатиб боринг!
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Туманнинг Янгиобод қишлоғида 1 млн 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган.
Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водохозяйственной сфере.
В селе Янгиабад района за счет привлечения инвестиций на 1 млн 350 тысяч долларов освоено 850 гектаров земли. Построены три водохранилища общей емкостью 202 тысячи кубометров, внедрено капельное орошение.
На освоенных землях постоянной работой будут обеспечены 220 человек, сезонной - более 1,2 тысячи человек.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎзМТРКнинг “ANDIJON” телеканалида Андижон туманидаги 55-умумий ўрта таълим мактабидаги “Ассалом, Наврўз!” тадбири намойиш этилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ТУМАНИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МАССИВИДАГИ ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ҲУДУДИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Ёшлар кичик саноат ҳудуди 6 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда тез фурсатларда мебель ишлаб чиқарувчиларнинг лойиҳаси амалга оширилади.

Тадбирда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Анвар Хошимов иштирок этиб, ишга тушириладиган лойиҳаларни бирма-бир кўздан кечирди, ташаббускорлар билан мулоқот қилди.
Шундан сўнг ёш тадбиркорларга ерлар ажратиб берилди.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Чиноз туманидаги Эшонобод маҳалласини бориб кўрди.
Бу ерда 3 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида “Обод қишлоқ” дастури доирасида уйлар, мактаблар, йўллар ва коммунал тармоқлар таъмирланиб, замонавий маданият саройи барпо этилди. Давлат хизматлари маркази шохобчаси, банк филиали, тиббиёт пункти, тикучилик корхонаси ҳам ташкил этилган.
Давлатимиз раҳбари маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Эшонобод Чиназского района.
В махалле с населением более 3 тысяч человек для улучшения условий жизни в рамках программы «Обод кишлок» были отремонтированы дома, школы, дороги и коммунальные сети, построен современный дворец культуры. Открыты филиал центра государственных услуг, отделение банка, медицинский пункт и швейное предприятие.
Глава государства побеседовал с жителями махалли.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АНДИЖОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ “МАЪНАВИЯТ ДАРСИ”

Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиевнинг бугунги “Маънавият дарси” тумандаги 40-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Дарсда маънавиятнинг инсон камолотидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида ўқувчиларга батафсил тушунчалар берилди. Жумладан, озиқ-овқат одамга жисмоний қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлашини қайд этди. Маънавият одамларда тайёр ҳолда вужудга келмайди. Унга муттасил ўқиш, ўрганиш, тажриба орттириш орқалигина эришилишни таъкидлади.
Маънавиятли одам яшашдан мақсад нималигини аниқ билади, умрини мазмунли ўтказиш йўлини излаб топади. Маънавият юксакка кўтарилган жамиятда қобилият, истеъдод эгалари шу жамиятнинг, миллатнинг юзи, ғурури, обрў-эътибори ҳисобланади. Маънавиятли жамиятда ақл, соғлом фикр, адолат ва яхши хулқ устувордир. Бундай жамиятда халқнинг эртанги кунга ишончи кучли бўлади, деди ҳоким битирувчиларга.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати