Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
2.46K subscribers
52.6K photos
4.91K videos
8 files
6.9K links
Андижон туманида амалга оширилаётган янгиликларни ушбу каналда кузатиб боринг!
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон туманидаги Дўстлик МФЙ Шифокорлар кўчасида жойлашган Андижон тумани тиббиёт бирлашмасининг Қўнжи ички касалликлар ҳудудидй бўлими биносида 2021 йил 17 март куни соат 18-35 лар чамасида номаълум сабабларга кўра ёнғин келиб чиққан.

Мазкур бино 30 ўринга мўлжалланган, бинода 20 нафар беморлар стационар равишда даволанаётган бўлиб, уларнинг 6 нафари эркаклар ва 14 нафарини аёллар ташкил этади. Ёнғин бошланган вақтида барча беморлар бинодан ташқарига соғ омон олиб чиқилган ва уйларига рухсат берилган. Шифокор ва беморларнинг ўз вақтида эвакуация қилиниши натижасида бирор бир шахс куйиб, жароҳат олмаган. Фавқулодда ҳолатлар бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимларининг саъйи ҳаракати билан ёнғин бир неча дақиқада бартараф этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Туманнинг Янгиобод қишлоғида 1 млн 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган.
Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водохозяйственной сфере.
В селе Янгиабад района за счет привлечения инвестиций на 1 млн 350 тысяч долларов освоено 850 гектаров земли. Построены три водохранилища общей емкостью 202 тысячи кубометров, внедрено капельное орошение.
На освоенных землях постоянной работой будут обеспечены 220 человек, сезонной - более 1,2 тысячи человек.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎзМТРКнинг “ANDIJON” телеканалида Андижон туманидаги 55-умумий ўрта таълим мактабидаги “Ассалом, Наврўз!” тадбири намойиш этилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ТУМАНИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МАССИВИДАГИ ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ҲУДУДИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Ёшлар кичик саноат ҳудуди 6 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда тез фурсатларда мебель ишлаб чиқарувчиларнинг лойиҳаси амалга оширилади.

Тадбирда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Анвар Хошимов иштирок этиб, ишга тушириладиган лойиҳаларни бирма-бир кўздан кечирди, ташаббускорлар билан мулоқот қилди.
Шундан сўнг ёш тадбиркорларга ерлар ажратиб берилди.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Чиноз туманидаги Эшонобод маҳалласини бориб кўрди.
Бу ерда 3 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида “Обод қишлоқ” дастури доирасида уйлар, мактаблар, йўллар ва коммунал тармоқлар таъмирланиб, замонавий маданият саройи барпо этилди. Давлат хизматлари маркази шохобчаси, банк филиали, тиббиёт пункти, тикучилик корхонаси ҳам ташкил этилган.
Давлатимиз раҳбари маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Эшонобод Чиназского района.
В махалле с населением более 3 тысяч человек для улучшения условий жизни в рамках программы «Обод кишлок» были отремонтированы дома, школы, дороги и коммунальные сети, построен современный дворец культуры. Открыты филиал центра государственных услуг, отделение банка, медицинский пункт и швейное предприятие.
Глава государства побеседовал с жителями махалли.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter