Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
"Улуғбек" маҳалласида нималар ўзгармоқда?

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан Асака туманидаги «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда. Жумладан, ҳудудда 13 км ички йўллар мавжуд. Обод маҳалла дастури бўйича 1.2 км йўллар асфальтланиши, 11.8 км йўллар эса шағаллаштирили кўзда тутилган. Вилоят раҳбарининг топшириғига асосан, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида шағаллаштирилиши белгиланган 11.8 км йўлларда ҳам маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди. 78 та янги таянч ўрнатилиб, 2,1 км янги ва замонавий СИП кабеллар тортилди. Маҳалладаги ичимлик суви муаммосини хал этиш мақсадида битта янги сув минораси ўрнатилди. Бунинг ҳисобига 12 км ичимлик суви тармоғи тортилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 10 кмга янги тармоқ тортилиб, аҳоли хонадонларига ички тармоқ тортиш ишлари якунланиш арафасида.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЎЗГАРАЁТГАН ХОНОБОДГА БАЛАНД УЙЛАР ЯРАШАДИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 март кунги ПФ-6186-сонли фармонига мувофиқ, бугун Хонобод шаҳар Кампирравот МФЙ Мироб кўчасида 2 та 9 қаватдан иборат ҳар бири 36 хонадонли ҳамда Фитрат МФЙ Обод кўчасида 1 та 9 қаватли 36 хонадонни ташкил этган аҳоли турар жойлари қурилиш ишлари бошланди. Бунга кўра даромади юқори бўлмаган ва уй-жойга муҳтож фуқароларга субсидия асосида уй-жойлар ажратилиши белгилаб ўтилган.
Уй-жойлар қурилиши натижасида шаҳримизда яшовчи жами 108 та хонадон эгалари замонавий ва барча қулайликлар мужассам бўлган турар жойларда яшаш имкониятига эга бўладилар.
Шу муносабат билан Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев, сектор раҳбарлари, қурувчилар, нуронийлар ҳамда имом хатиблари билан биргаликда қурилиши режалаштирилган майдон кўздан кечирилиб Қуръон тиловат қилинди ва қурилиш ишларига рухсат берилди.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АЁЛЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Вилоят ҳокими 2 кун давомида "Аёллар дафтари"га киритилган Асакалик 631 нафар аёлларнинг муаммоларини ўрганиш ва ижобий ечим топиш мақсадида туманнинг Улуғбек маҳалласида уларни қабул қилди. Хотин-қизларнинг талаб ва таклифлари тингланди. Жумладан, ижтимоий иқтисодий, оилавий муаммолари мавжуд бўлган аёл қизларнинг мурожаатлари вилоят ҳокимлиги томонидан ижроси юзасидан муддатлар белгиланиб, мутасаддиларга бириктирилди. Бундан ташқари, Қолганлари эса вилоят ташкилотлари ва туман ташкилотлари томонидан ўрганилиб ижрога йўналтирилди. Шу куни 20 нафар тадбиркорлик қилиш истагидаги аёлларга 5 миллион сўмдан кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, яна 20 нафар аёлларга кафолатланган сертификатлар ҳам топширилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЁШЛАР ЮРТНИНГ КЕЛАЖАГИ

Бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор ва билдирилаётган ишонч ҳар қачонгиданда юқори. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманида бўлиб, дастлаб 800 дан ортиқ ёшлар билан учрашди. Мулоқот давомида мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳамда уларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган изчил сиёсат хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Жараёнда Асака тумани ёшлари томонидан ҳудуддаги «Ёшлар саноат ҳудуди»да амалга оширилаётган лойиҳалар билан атрофлича танишиб, тавсия ва таклифларини берди. Шунингдек, ишсизлик, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш масалаларида ёшларнинг муаммоларини тинглаб уларни хал қилиш чораларини кўриш бўйича вилоят, туман ташкилотлари, тижорат банкларига топшириқлар берилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур қабул жараёни 2 кун давом этди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«Бутунжаҳон саломатлик куни» муносабати билан тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида» 6195-сонли Фармони ва 2021 йил 25 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 5038-сонли қарорининг ижросини таъминлаш учун қилинган биринчи қадамлардан бири бўлди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram