Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
#ҳашар

«Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти жамоаси ҳамда кўнгилли талабаларини бир жойга жамлади. Акция доирасида институтнинг ички ва ташқи ҳудудлари бегона ўтлар, чиқинди уюмларидан тозаланди. Кўчатлар экилиб, дарахтлар оқланди. Асли табиатнинг ўзи бир мўъжиза. Кўклам таровати барча ҳудудларни гўзал масканларга айлантиради. Биз инсонлар анвойи гуллар, манзаралари ва мевали дарахт кўчатларини ўтқазиб, табиат учун кўмакдош бўламиз. Озодалик, сарамжону саришталик ҳукм сурган масканда файзу барака ҳам бўлади. Институт ходимлари ва бўлғуси мутахассислар таълим муассасаси ҳудудида ўқув тажриба хўжаликларига эга бўлиб, бу ерларга турли экинлар экилган. Ободонлаштириш ишлари қаторида ушбу экинларга ҳам яна бир бор эътибор қаратилиб, қатор оралари тозаланди.

Фото: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳашар

ОЛТИНКЎЛДА ХАШАР - ОБОД ЮРТНИНГ ОЗОДА КУНИ

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, ўқув масканлари, дафн этиш жойларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан 13 март куни Олтинкўл туманида «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳашар

Бугун Бўстон туманининг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда..

Ҳашар маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, қабристонлар ҳамда корхона- ташкилотларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жойларида ободонлаштириш ишлари ўтказилиши бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳашар

«МАҲАЛЛА» ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ҲАМ ҲАШАР ИШЛАРИДА ФАОЛ ҚАТНАШМОҚДА

Ҳашар ишларини туманимиз миқёсида кўтаринки руҳда ва шиддат билан амалга оширилаётгани тўғрисида аввалги постларимизда хабар берган эдик. Фахрий инсонлардан тортиб, ёшларимиз ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Жумладан «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳам.
Кўнгилли ёшлар жамоаси билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида қатнашдилар.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан анъанавий тарзда Андижон вилоятидан етишиб чиққан олим, профессор ҳамда академиклар шарафига вилоят фан олимпиадалари ўтказиб келинмоқда. Мазкур фан олимпиадаларининг давоми сифатида жорий йилнинг 13 март куни Ўзбекистонда кимё фанининг етук олимларидан бири, кимё фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон халқ табобати академияси раиси Иброҳимжон Асқаров номидаги кимё фани олимпиадаси муросасиз баҳсларга бой бўлди. Олимпиада баҳсларининг туман (шаҳар) босқичларида иштирок этган 2 минг 458 нафардан ёшлар ичида ғолибликни қўлга киритган 250 нафар ёш кимёгарлар ўз билим ва тафаккурларини синовдан ўтказдилар.

Соврин жамғармаси 7,2 миллион сўмни ташкил этувчи мазкур олимпиаданинг якуний натижаларига кўра 3 ёш тоифасида, 18 нафар ғолиб деб топилган ўқувчилар пул мукофотлари ва Иброҳимжон Асқаров муаллифлигидаги китоблар жамланмалари билан тақдирландилар.

Фото: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram