Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
"E-IJRO AUKSION" онлайн савдо майдончасидан фойдаланиш, аукционда иштирок этишни тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 февраль куни Андижон шаҳрида жойлашган Савдо-саноат палатасининг анжуманлар залида Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази ходимлари ҳамкорлигида бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларига ер, бино-иншоотлар ва бошқа турдаги мол-мулкларни шаффоф механизм орқали сотиб олиш ва унинг қулайликлари тўғрисида жамоатчиликка тушунтиришлар бериб ўтилди.
Семинарда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари Шохрухбек Акрамов бино-иншоотлар электрон онлайн аукционга чиқариш бўйича ишларни сифатли ҳамда белгиланган муддатларда олиб борилаётганлиги тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида, вилоят Савдо-саноат палатаси биносида «Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси» ташкил этилганлигини маълум қилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 20:10да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня в 20.10 фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бош прокуратурада Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан «Йилнинг энг яхши масъул котиби» танлови ўтказилди

Батафсил:
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

УЛУҒНОРЛИК 8 НАФАР ЁШ 100 ТА ИШЧИ ЎРНИ ЯРАТМОҚЧИ

Андижон вилоятидаги барча туманларда «Ёшлар кичик саноат зонаси» ташкил этиш орқали ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Улуғнор туманида бўлиб, янги ташкил этилаётган «Ёшлар кичик саноат зонасида»да амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратди. Лойиҳа қиймати 4 миллиард сўмни ташкил этувчи мазкур ҳудудда улуғнорлик ёшлар томонидан қурилиш, саноат ҳамда текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Жараёнда вилоят раҳбари тадбиркор ёшлар мулоқот ўтказиб, уларнинг лойиҳалари билан яқиндан танишди. Асосий мақсад ҳудуддаги ёшлар ҳамда аёл-қизларни иш билан таъминлаш, уларни даромадларини ошириш тадбиркорларнинг бош мақсади бўлиши муҳим эканлигини таъкидлади. Ёшларга саноат зонасидан ер ажратиш, кредит маблағлари билан таъминлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма топшириқлар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот
#2021_йил_1_мартдан

📌 Ижро ҳужжатларида мажбурий тартибда қарздор-жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон фуқароси ҳисобланмаган жисмоний шахс бўйича – шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек, қарздор – юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилади.

🔎 Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

➡️ Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АСАКАДАГИ ИССИҚХОНАЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН...

Асака мева-сабзавотчилик ва боғдорчиликка ихтисослашган туманлардан ҳисобланади. Шу боис ҳудуддаги «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғини Наврўз даҳасидаги «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга иссиқхоналар ажратилган эди.
Айни кунлар миришкорлар ўзларига ажратилган иссиқхоналарга кўчат экиш ишларини амалга оширишмоқда.
- " Бизга ажратилган 4 сотихга бугун 1 минг 200 туп булғор қалампири кўчатини экдик, - дейди иссиқхона эгаларидан бири Насибахон Бадалова. - Самарали меҳнат қилиб, даромадимизни оширишамиз. Биз учун шароитларни яратиб берган мутасаддиларга раҳмат.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ўтган 2020 йилда вилоят ҳокимининг қабули тасдиқланган йиллик жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги шанба кунларида белгиланган тартибда ўтказилиб келинган. 2021 йил учун тузилган жадвалга бирмунча ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида 29 январь куни эълон қилган эдик. Бугун вилоят ҳокимлиги биноси олдига келган фуқаролар эса вилоят ҳокимининг фуқароларни қабул қилиш тартибига киритилган ўзгаришлардан бехабар эканликлари маълум бўлди. Фуқароларга мутахассислар томонидан тегишли тартибда тушунчалар берилди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram