Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Андижон вилоятида «Нафосат-2020” кўрик-танлови ўтказилди

Хотин-қизларнинг кийиниш маданиятини миллий қадриятларимизни аҳоли ўртасида тарғиб этиш мақсадида Вилоятимизда «НАФОСАТ-2020” кўрик танлови ўтказилди. Тадбирда барча туманлардан дизайнерлик, болалар либослари дизайнерлиги, стилист – имижмейкерлик йўналишлари бўйича 13 нафар хотин-қизлар иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН ! ! !

Ҳурматли Андижон вилояти фуқаролари!
Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини доимий қабулларини ташкил этганликлари, ушбу қабулларда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқармалари ҳамда ташкилотлар раҳбарларининг иштироки таъминланаётганлиги, шунингдек, янги 2021 йил тадбирлари муносабати билан вилоят ҳокимининг жорий йил декабрь ойининг охирги шанба куни ўтказиладиган “Сайёр қабули” 2021 йилнинг январь ойини иккинчи шанба (9 январь) кунига ўтказилади.
Жисмоний ва юридик шахслар вилоят ҳокимлигига дам олиш кунларидан ташқари хар куни ёзма мурожаат этишлари мумкинлиги маълум қилинади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Халқ депутатлари кенгаши сессияси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шаҳрихон туманидаги 2-туғруқ комплексининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бугун Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2 туғруқ комплексининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Муассасанинг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашди. Мазкур бинода қурилиш таъмирлаш ишлари «Ихтисослашган Шаҳрихон қурилиш» МЧЖ томонидан амалга оширилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд 587 млн сўмни ташкил этади. Муассаса 75 ўринга мўлжалланган.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШАҲРИХОН ТУМАНИДАГИ 2-ТУҒРУҚ КОМПЛEКСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газ тармоқларига ноқонуний уланишлар бартараф этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йил 16 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, табиий газ ҳамда электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилди.

Кун давомида Қўшариқ даҳасидаги кўп қаватли уйларнинг ноқонуний тарзда газ тармоғига уланган жами
32 та газ сўрғич мосламалари аниқланиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди. Ўрни пайвандлаш йўли билан хавфсизликдан бартараф этилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан хонадонларга кириб ўрганилганда ноқонуний тарзда 50 дан ортиқ қўлбола мини газ сўрғич мосламаларидан фойдаланаётганлиги аниқланди ҳамда ишчи гуруҳ томонидан далолатнома расмийлаштирилди.

Видеолавҳани Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати тайёрлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Жорий йилнинг 19-20 декабрь кунлари спортнинг қўл жанги тури бўйича Андижон шаҳридаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ёпиқ теннис кортида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва ёшлар ўртасида Андижон вилояти ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилди.
Ушбу мусобақада 120 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашиб, 16-17 ёшдаги ёшлар ўртасида 10 вазн тоифасида (8 та жамоа), 18 ёшдан катталар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида 9 вазн (ички ишлар бошқармаси, давлат хавфсизлиги хизмати, миллий гвардия, прокуратура, 7553, 7522, 45605 ҳарбий қисмлар, солиқ қўмитаси, Қўл жанги федерацияси ҳамда Динамо ЖТСЖ Андижон вилояти кенгаши жамоалари жами 14 та жамоа) мусобақада иштирок этдилар.

Ғолиблар вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган эсдалик нишон, диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram