Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Хонобод шаҳрида сектор раҳбари ҳамда фуқаролар учрашуви бўлиб ўтди

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари О.Турсунов Хонобод шаҳрининг Кампирравот маҳалласи аҳолиси билан учрашди. Тадбирда шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда шаҳарнинг турли ташкилот вакиллари иштирок этди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда фуқаролар ўзларининг мавжуд муаммолари, куз-қишга тайёргарлик бўйича камчиликларни ва келгусида қилиниши лозим бўлган таклифларини баён этдилар.
Ўртага ташланган барча масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Фото: Андижон вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 2 кичик даҳада бўлиб,ушбу ҳудудда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берган эди. Бугун вилоят раҳбари мазкур ҳудудда бўлиб, сув, электр ва газ тизимида, шунингдек, кўп қаватли уйларнинг том қисмида ва ертўласида олиб борилаётган қайта таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Таълимга эътибор - келажакка эътибор

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Избоскан туман 1 сектор ҳудудида жойлашган 21-32-33-умумий ўрта таълим мактабларида Избоскан туман ҳокими С.Исмоилов иштирокида «Ота-оналар билан ҳамкорликда таълим сифатини ошириш» мавзусида учрашувлар ташкил этилди.

Ушбу учрашувда умумий ўрта таълим мактаби директорлари, ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда ота-оналар Кенгаши раислари иштирок этди.

«Таълим тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш, умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини янада ўстириш борасида ота-оналарнинг рўли каби долзарб масалалар юзасидан фикрлар илгари сурилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида бош бошқарма ҳамда Олтинкўл тумани молия бўлими ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан «Оқтепа» МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганишда ишчи гуруҳи аъзолари аҳоли хонадонларига бориб, хонадон эгаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича муаммолари, уларни қийнаб келаётган саволлари тингланди. Жумладан, аҳоли билан суҳбатларда иссиқлик, табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси бўйича ҳамда бошқа эҳтиёжлари аниқланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича йўл харитаси тайёрланди.

Фото: Андижон вилояти Молия Бош бошқармаси МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ш.АБДУРАҲМОНОВ "BEST IMPEKS TEXTILE" ТОМОНИДАН ҚУРИЛАЁТГАН КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Facebook I Twitter I Instagram I YouTube I Telegram
Избоскан туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Туман ҳокими С.Исмоилов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Б.Бахромов билан биргаликда туманда Давлат хусусий шерикчилик асосида ўз фаолиятини бошлаган "БАҲОР БОЛАЖОН" номли МТТ нинг очилиш маросимида иштирок этдилар.
Тадбиркор Ш.Нурдинова томонидан умумий қиймати 1 млрд. 777 млн сўм бўлиб, бундан банк кредит шартномаси 1 млрд. 300 млн сўмни ташкил этади.
Қурилган бино 100 нафар келажагимиз ворисларига, етук мутахассислар томонидан сифатли таълим ва тарбия бериш имконини яратади.
Маълумот учун Избоскан туманида ҳозирги кунда 1 та хусусий нодавлат МТТ, 5та ДХШ асосидаги МТТ, 38 та оилавий нодавлат МТТ лар ўз фаолиятини бошлаб тумандаги 1448 нафар мактабгача таълим ёшдаги болалар қамраб олинди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram