Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.2K subscribers
42.3K photos
4.8K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
АСАКА ТУМАНИДАГИ "НАВОИЙ" МФЙ ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАДИ

"Навоий" маҳалла фуқаролар йиғини учун маъмурий бино қурилиши ишлари олиб борилаётган эди. Бугун ушбу бино битказилиб, фойдаланишга топширилди. Бино давлат шерикчилик асосида тадбиркор томонидан қуриб битказилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари, Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари Ш.Солиева ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди. Иштирокчилар яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook I Twitter I Instagram I YouTube I Telegram
«Digital city» технопаркида робототехника соҳасига қизиқувчи ва ўрганиш истагида юрган барча учун «Roboday» 3 кунлик оромгоҳига старт берилди.

-200 нафар аризачидан 100 та номзодлар иштирок этмоқда. Робототехникани ўрганиш учун ҳеч қачон кеч бўлмайди. Лойиҳага ўқувчи ёшлар билан бир қаторда катта ўқитувчилар ҳам иштирок этиш истагини билдирган.
Лойиҳа очилиш маросимидан сўнг, IT соҳасида ўз фаолиятини аллақачон бошлаган тадбиркор, Лондондаги Greenwich университети талабаси Улуғбек Раҳмонов ва "Algoritm getaway" компанияси раҳбари Зуҳриддин Нуриддинов иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Иштирокчилар ўзлари учун қизиқ бўлган саволларига меҳмонлардан жавоб олдилар.
Дилшодбек Шуҳратов оддий роботнинг ясалиш механизми ҳақида тренинг ўтказди. Қисқа вақт ичида иштирокчилар кичик робот ясашга жонли тарзда гувоҳ бўлдилар.

Facebook I Twitter I Instagram I YouTube I Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Соҳада хизмат кўрсатишни босқичма-босқич тижоратлаштириш, пулли хизматлар қамровини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида локаторлар ўрнатиш, барча метеорологик станцияларни автоматлаштириш, янги станция ва постлар қуриш бўйича топшириқлар берилди.
Илм-фанни ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования гидрометеорологической службы.
Отмечена важность коммерциализации услуг, расширения охвата платного обслуживания.
Даны поручения по установке локаторов в Бухаре, Навои, Сурхандарье и Намангане, автоматизации действующих и строительству новых метеостанций и постов.
Отдельное внимание уделено развитию научной базы и кадрового потенциала.

#Mirziyoyev #yigilish #Uzgidromet #takomillashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТАЙИНЛОВ

Андижон вилояти ҳокимининг Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Максумов Азизхон Нодиржон ўғли тайинланди.
А.Максумов 1992 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 2013 йилда Осиё тинч океани технология ва инновация университети (Куала Лумпур, Малайзия) (кундузги) ҳамда 2017 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг магистратурасини тамомлаган.
Тайинловга қадар А.Максумов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Максумов Азизхон Нодиржон ўғлини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Facebook I Twitter I Instagram I YouTube I Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент гидрометеорология соҳасида хизмат кўрсатишни ўзгартириш кераклигини айтди

Президент указал на необходимость изменения подходов к оказанию гидрометеорологических услуг

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод туманидаги кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда

Видеоматериал: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook I Twitter I Instagram I YouTube I Telegram
Андижонга қанча одам кўчиб келди ва қанчаси кўчиб кетди?

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил январь-сентябрь ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 3 минг 768 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 7 минг 276 кишини ташкил қилди. Мос равишда миграция қолдиғи минус 3 минг 508 кишини ташкил этган, 2019 йилнинг мос даврида минус 1 минг 506 киши бўлган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Фуқаролар мурожаатлари ҳал этилмоқда

Олтинкўл тумани Ҳасан-Ҳусан маҳалласида яшовчи опа-ука Маҳфузахон ва Икромжон Камолдиновлар ўртасида уй-жой масаласида келишмовчиликлар юзага келарди. Опа ушбу масала юзасидан вилоят ҳокимининг сайёр қабулига борди. Вилоят раҳбари ушбу келишмовчиликни бартараф этишни Олтинкўл тумани ҳокимига топширди. Туман ҳокими нуроний ва кўпни кўрган отахонлар билан биргаликда Камолдиновлар хонадонига бориб, опа-укани муросага келтириш чорасини кўришди. Натижа кутилганидек икки опа-ука келиштирилди. Туман ҳокими И.Матрўзиев М.Камолдинова билан суҳбатлашиб, унинг бандлигини таъминлаш мақсадида замонавий тикув машинаси берилишини билдирди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДА ҚУРИЛАЁТГАН ВА ҚУРИЛИШИ РEЖАЛАШТИРИЛГАН КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙЛАР ЎРГАНИЛДИ

Бугун вилоят ҳокими ўринбосари И.Холматов Жалақудуқ туманида бўлди.
И.Холматов туман раҳбари Х.Латипов билан биргаликда аҳолини уй жойга бўлган талабларини қондириш мақсадида қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жойларнинг лойиҳалари билан танишди. Тегишли мутасаддилар туман бўйлаб қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларнинг ер майдонлари, қулайликлари ва бошқа афзалликлари хусусида атрофлича маълумот бердилар.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram