Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши айтилди.
“Ижтимоий шартнома” тажрибасини кенг қўллаш муҳимлиги таъкидланди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселектерное совещание по вопросам повышения роли женщин и молодежи в обществе и обеспечения их занятости.
Поручено наладить адресную работу в рамках молодежной и женской «тетрадей» с включением в них безработных и нуждающихся в поддержке лиц.
Отмечена важность широкого применения механизма социального контракта, эффективного использования возможностей негосударственных некоммерческих организаций.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰 Қуйидаги шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар 100 фоиз тўланади:

👉 ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари;

👉 байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахслар;

👉 қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимлар;

👉 Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимлар;

👉 Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимлар;

👉 меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга;

👉 коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга.

Манба: https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОН ИҚТИСОДИЁТ ВА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШГА ЭГА БЎЛАДИ

Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
26 августдаги 516-сонли қарорига асосан ташкил этилган Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида бўлиб, объектнинг қурилиш-таъмирлаш ишларининг лойиҳалари ва олиб борилаётган таъмирлаш жараёнлари билан яқиндан танишди. Вилоятдаги мутасадди раҳбарларга ҳамда пудратчи “Ҳамкор транс барака” ташкилоти раҳбарларига таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда сифатли якунлаш тўғрисида топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Маълумот учун: жорий таъмирлаш ишларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 2 млрд. сўм, мебел жиҳозлари ва оргтехника воситаларини сотиб олишга 500 млн. сўм маблағ ажратилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ИҚТИСОДИЁТ ВА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШГА ЭГА БЎЛАДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик

Бугун, 9 октябрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Мустақиллик 27 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бир гуруҳ маҳалла фаоллари билан учрашди. Мазкур ҳудудда қуриб аҳолига топширилган кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, маҳалла фуқаролар йиғини атрофини ободонлаштириш, шунингдек, фуқаролар бандлигини таъминлашга оид масалаларни кўриб чиқди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу уйлар 168 та хонадондан иборат бўлиб, 162 та хонадонда фуқаролар истиқомат қилиб келмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХЎЖАОБОД АДИРЛИКЛАРИДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЯКУНИГА ЕТМОҚДА

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БИНОКОР СЕРВИС АЖ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КИСЛОРОД СТАНЦИЯЛАРИДАГИ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ КУЧАЙТИРИЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram