Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Избоскан туманидаги “Чўртанлиқ” маҳалласида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди
••••••••••••••
Андижон вилояти ҳокими бошчилигида маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш ишлари давом этмоқда.

Навбатдаги ҳудуд - Избоскан туманидаги “Чўртанлиқ” маҳалласида ташкил этилган ишлар давомида электр таъминотини яхшилаш бўйича 70 дона электр симларининг бетон таянч устунлари ўрнатилиб, янги СИП кабеллар тортилди.

2 километр йўл асфальтланди. Барча хонадонларнинг суюлтирилган газ балонлари тўлдирилган балонларга алмаштирилди. Бундан ташқари, 100 ўринли боғча қурилиши бошланди.

Маҳаллада камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан таъминлаш бўйича 25 ўринли кичик трикотаж цехи ишга туширилмоқда.

Шунингдек, 1 гектарли иссиқхона барпо этилмоқда. Кейинги навбатда, 5 гектарли иссиқхона қуриш режалаштирилган.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қувончга тўлаётган Андижон кўчалари
••••••••••••
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорлари асосида Андижонда маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш, инфратузилмани яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур жараёнлар Марҳамат туманидаги “Дукчи Эшон” маҳалласи мисолида.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камбағалликдан - фаровон турмуш сари
•••••••••••••
Президентимиз топшириғига асосан Андижонда камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича самарали ҳаракатлар давом этмоқда. Топшириқлар ижроси бўйича вилоят ҳокими томонидан ушбу масалада аҳоли билан янада яқиндан иш юритиш ташкил этилган.

Андижондаги раҳбарларга ижтимоий реестрга киритилган ва оғир турмуш даражасида бўлган 5 донадан оила бириктирилиб, зарурий ҳаракатларни амалга ошириш вазифаси топширилган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан Балиқчи тумани “Насриддинобод” МФЙдаги оилаларда вазифалар бўйича самарали ишлар юритилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Избоскан туманидаги “Куйганёр” маҳалласида йўллари асфальтланди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронлиги бўлган инсонлар учун бепул тиббий кўрик
••••••••••••
Кам таъминланган оилалардаги ногиронлиги бўлган ва оғир сурункали касалликка чалинган инсонлар учун Андижонда бепул тиббий кўрик ўтказилди.

Кўриклар бугун вилоят реабилитация марказида 20 хил турдаги касалликлар йўналишлари бўйича малакали шифокорлар иштирокида ташкил этилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ёшлари спорт ила ҳамнафас
•••••••••••••
Андижонда ўтказилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига вилоятимиз ёшлари, хусусан, ўрта мактаб ўқувчилари томонидан катта қизиқишлар билдирилмоқда.

Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида янги ташаббус ила эркин ва амалий машғулотлар ўтказишни режа қилган “Директор соати” илк бор жорий этилди.

Бугун 50 нафар битирувчи ёшлар мактаб директори бошчилигида жаҳон чемпионати ўйинларини томоша қилишга отланди. Ушбу ўқувчилар ўзлари севган жамоани қўллаб-қувватлаш гуруҳи сифатида томошабинлар қаторидан жой олдилар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Аҳоли мурожаати бўйича яна бир маҳаллада кенг кўламли ишлар бошланди
•••••••••••••
Андижон шаҳридаги “Боғи Эрам” маҳалласи аҳолиси номидан вилоят ҳокимига билдирилган мурожаатга асосан тезкор равишда амалий ишлар ташкил этилди.

Жумладан, маҳалла этагида жойлашган 50 тага яқин хонадонларнинг электр билан боғлиқ бўлиб келган муаммолари тезкор ечимини топди.

Вилоят раҳбари кўрсатмаларига асосан маҳаллага 40 дан ортиқ электр симлари учун бетон таянчлар ўрнатиш, 1,5 километр узунликда СИП кабеллар тортиш ишлари бошланди.

Шунингдек, 3 километр узунликдаги маҳалла йўлини таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, чиқиндилардан тозалаш, табиий газ қувурларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, ичимлик суви таъминотидаги қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича амалий ишлар йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, 10, 11, 12-тор кўчаларда жойлашган бир нечта хонадонларнинг кадастр ҳужжатлари масаласида қонуний шаклда қўшимча кўмак берилмоқда.

Ҳудудда жорий йилда 8,4 миллиард сўмлик лойиҳа бўйича қурилаётган янги мактаб ҳудудидаги иш жараёнлари, 2025 йилда эса янги боғча қурилишига оид масалалар вилоят ҳокими томонидан назоратга олинган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қўшариқ” маҳалласида муаммоларни ҳал этиш ишлари давом этмоқда
•••••••••••••
Вилоят ҳокими топшириқларига асосан муаммоларни ҳал этиш бўйича кенг кўламли ишлар бир вақтнинг ўзида вилоятимизнинг 5 та ҳудудида ташкил этилган.

Улардан бири бўлган Андижон шаҳридаги кўп сонли аҳоли истиқомат қилувчи “Қўшариқ” маҳалласида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли кўмаклар кўрсатилмоқда.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Кўмир конида меҳнат қилаётган юртдошларимизга Андижондан совғалар юборилди
•••••••••••••••
Вилоят ҳокими ташаббуси билан Ангрен ҳудудидаги кўмир конида меҳнат қилаётган барча ишчи ходимларга Андижон аҳли номидан совғалар етказилди.

Ушбу касб ўзига хос машаққатли бўлибгина қолмай, ўз навбатида қаҳрамонликка тенг саналади. Фидоий касб эгалари серқуёш диёрдаги тупроқлари гавҳар бўлган Андижон меваларидан тотиб кўрдилар.

Шунингдек, 2 та юк машинасига ортилган кўплаб турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари меҳнаткашларга топширилди.

Саҳифа: @andpress