Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.6K photos
5.27K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
#Ҳафта_давомида

Андижонда “Қорасув” божхона чегара пости очилди.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижонда жаҳон чемпионати
•••••••••••••
Андижонимизда футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари старт олган.

Ҳозирда гуруҳ босқичининг биринчи ўйини Ливия ҳамда Янги Зеландия (3:1) ўйини якунланди.

Айни дақиқаларда юртимиздаги ва қардош халқлар нигоҳидаги марказий ўйин - Қозоғистон ва Испания баҳси бошланмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда Қозоғистон терма жамоаси Колумб авлодларига энди Марказий Осиё футболини кашф этиб бермоқда.

Айтиш мумкинки, испанлар ўзларининг машҳур “тики-така” услубига қарши бундай юқори вакцинали тактикани кутмаганлари аниқ.

Испания терма жамоаси катта футболдаги анъаналарига мос ҳолда ҳар доимгидек жозибадор ва натижадор ўйин яратишга интилмоқда. Бу рақибларга етарлича хавф туғдиради.

Қозоғистон терма жамоасининг уюшқоқ ўйини ва тартибли узатмалари эса испанларни кутилмаган қарши ҳужумлар ҳамда шиддаткор зарбалар билан сийламоқда.

Қардош томошабинлар ўз жамоасини қўллаб-қувватлаб, “Универсал” спорт саройида уввос солмоқда. Футболдаги “Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради” дея айтилган тарихий нақли яна бир карра ўзини оқлаб, Қозоғистон жамоаси олдинда бормоқда.

Саҳифа: @andpress
Андижонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда
••••••••••••••
Вилояти ҳокими топшириқларига асосан Андижон шаҳридаги “Қўшариқ”, “Яшнобод”, “Бинокор” ва “Бунёдкор” маҳалласидаги 75 та кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича 8 дона тармоқ устунлари, жами 500 метр қувур тартибга келтирилди, бўялди ва демонтаж қилинди. 40 та хонадоннинг газ жиҳози техник кўрикдан ўтказилди, фуқаролар мурожаатига асосан қўшимча вазифалар бажарилмоқда.

3 та уйнинг эскирган ичимлик суви қувурлари ва электр шитлари таъмирланди. Ўтказгичлар алмаштирилди, кириш йўлаклари ва ертўлаларга ёритиш чироклари ўрнатилди. Уйлар олдини ёритиш чироқлари эса таъмирланди. Жами 12 та уйнинг ертўласи тозаланди, пойдевори бўялди, тарновлари ва сув қувурлари таъмирланди, мўриконлар кўрикдан ўтказилди. Ертўлалар дезинфекция қилиниб, уйлар атрофи ободонлаштирилди.

Ички йўлларни асфальтлаш ва таъмирлаш бўйича 25 тонна асфальт қопламаси ётқизилди.

Саҳифа: @andpress
#футзал_2024

-Ўзбекистоннинг ўйинига ташриф буюриб, сизларга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг қўллаб-қувватлашидан кўзимга ёш келди, -Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонимизда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

www.futsal2024.uz сайти орқали барча ўйинларга чипталарни осонгина ҳарид қилиш имконияти яратилган.

Саҳифа: @andpress