Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилиш аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.
Хусусан, охирги 5 кунда тузалиб чиққанлар улуши 77 фоиздан 87 фоизга ошгани, даволанаётганлар сони 7 минг нафардан 4 мингтага тушгани, бунинг ортида шифокорларимизнинг машаққатли меҳнати ётгани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари карантин талабларининг юмшатилиши шахсий маъсулиятни ошириш ва темир интизомни тақозо этишини қайд этди.

В начале сегодняшнего совещания Президент Шавкат Мирзиёев отдельно остановился на ситуации с пандемией.
В частности отмечалось, что доля вылечившихся за последние 5 дней увеличилась с 77 до 87 процентов, число лечащихся снизилось с 7 тысяч до 4 тысяч человек, и за этим, безусловно, стоит самоотверженный труд наших врачей.
Глава государства подчеркнул, что смягчение карантина требует повышенной личной ответственности и железной дисциплины в качестве первостепенных правил.

#Mirziyoyev #videoselektor #karantin #masuliyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Меҳнат мигрантларига касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўргатиш, ўқув дастурларини чет элдаги иш берувчиларнинг талабига мослаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Хорижда ишлаётган фуқароларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш, малака орттириб қайтганларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам создания достойных условий для трудящихся за рубежом граждан и налаживания системной работы с ними.
Отмечена важность профессиональной и языковой подготовки трудовых мигрантов, адаптации учебных программ к запросам иностранных работодателей.
Определены задачи по учету рабочего стажа трудовых мигрантов, поддержке предпринимательских инициатив обучившихся за рубежом лиц.

#Mirziyoyev #videoselektor #bandlik #migratsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️«Ҳар бир фуқаронинг соғлиғи ва ҳаёти биз учун муҳим», — Президент Мирзиёев.

—————————

⚡️«Для нас весьма важны здоровье и жизнь каждого гражданина», — Шавкат Мирзиёев.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ватанимизда ишсиз фуқароларимиз билан қандай ишласак, ташқи миграция билан ҳам худди шундай шуғулланиш керак

Президент: Необходимо заниматься внешней миграцией так же, как работаем с безработными гражданами внутри страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Тест синовлари пайтида ота-оналар ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.

❗️30 август кунидан бошлаб, тест ҳужжатлари Давлат фельдъегерлик хизматининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган манзилларгача патруль автомашиналари ёрдамида, зарурий махсус воситалар билан таъминланган ички ишлар органи ходимлари томонидан кузатиб борилади.

📗 Синовга келган ҳар бир абитуриент текширувдан ўтказилади. Шунинг учун абитуриентлар ўзлари билан ортиқча нарсаларни олиб келмасликларини сўраб қоламиз. Фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Абитуриентлар сув, қалам, тегишли жиҳозлар, тиббий ниқоб билан таъминланадилар.

📍Ота-оналар ва яқинлар учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди. Тест ўтказиладиган жойларга олиб келувчи автомобил йўллари камида 1,5 км радиус масофада бетон тўсиқлар ёки юк автотраспорти билан тўсилади. Ушбу ҳудудларда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Фуқароларни ва автотранспорт воситаларини тўпланишига йўл қўйилмайди. Буларнинг барчаси зарурий хавфсизлик чоралари бўлиб, уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинади.

Абитуриентлардан тест топшириш жойларига камида 1 соат олдин келишлари талаб этилади. Ҳозирда маҳаллий хокимликлар томонидан абитуриентлар учун алоҳида автобусларни ташкил этиш масаласи кўрилмоқда. Натижаси юзасидан қўшимча равишда ахборот берилади.

❗️Қўшимча ва ўзгаришлар ҳақида расмий манбаларда эълон қилиниб борилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from Hudud Inform
20 августдан қуйидаги маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

20 август соат 06:05 дан Тошкент жанубий вокзалидан 92-сонли Тошкент – Андижон;

20 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 391-сонли Андижон – Бухоро;

21 август соат 21:04 дан Бухоро вокзалидан 392-сонли Бухоро –Андижон;

21 август соат 22:50 дан Тошкент жанубий вокзалидан 82-сонли Тошкент – Сариосиё;

22 август соат 16:00 дан Сариосиё вокзалидан 81-сонли Сариосиё –Тошкент;

22 август соат 14:30 дан Андижон вокзалидан 397-сонли Андижон –Термиз;

23 август соат 15:25 дан Термез вокзалидан 398-сонли Термиз –Андижон;

24 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 393-сонли Андижон –Хива;

25 август соат 13:08 дан Хива вокзалидан 394-сонли Хива – Андижон;

26 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 91-сонли Андижон –Тошкент йўловчи поездлари қатнови қайта тикланади;

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон миллий байрами - Мустақиллик куни муносабати билан Президент Муҳаммад Ашраф Ғанига табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Мухаммаду Ашрафу Гани в связи с национальным праздником - Днем независимости Афганистана.

#Mirziyoyev #qutlov #Afgoniston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Шаҳрихон тумани Қайрағоч гузар МФЙда 1958 йилда таваллуд топган фуқаро Э.С. инсульт касаллиги билан оғриб келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6038-сонли Фармони ижроси юзасидан, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида фуқаро Э.С ҳолидан хабар олиниб унга озиқ-овқат маҳсулотлари ва ногиронлар аравачаси тақдим этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Куз-қиш мавсумига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Aндижон шаҳрида куз-қиш мавсумига ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Тайёргарлик юзасидан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши Aндижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров томонидан назоратга олинган. Тайёргарлик жараёнларида аҳолини иссиқлик, газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 18-август куни Андижон шаҳар хокими ва сектор раҳбарлари Фаробий, Пахтакор ва Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла фаоллари билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан учрашув ўтказдилар. Учрашувда фуқароларнинг мурожаатларига асосан, камчиликлар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
22 августдан шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
маълумот берди.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 2020 йил 22 августдан бошлаб, шаҳарлараро электропоездлар қатнови қайта тикланади.

6440 - сонли Хожикент – Ўзбекистон;
6442 - сонли Хожикент – Тошкент;
6429 - сонли Тошкент – Хожикент;
6430 - сонли Хожикент – Тошкент;
6435 - сонли Тошкент – Хожикент;
6436 - сонли Хожикент – Тошкент;
6437 - сонли Тошкент – Хожикент;
6441 - сонли Тошкент – Хожикент;
6414 - сонли Тошкент – Гулистон;
6413 - сонли Гулистон – Тошкент;
6418 - сонли Тошкент – Сирдарё;
6407 - сонли Сирдарё – Тошкент.

Изоҳ:
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Битирувчилар бандлиги таъминланмоқда

Вилоятдаги битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун уларга кредит маблағлари ажратиш масаласи. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан битирувчи ёшларга 5 миллион сўмдан 15 фоизлик ва 6 ой имтиёзли даври билан кредит берилмоқда.
Олтинкўл туманида жами 55 та умумтаълим мактаби бор. Бу йил мактабларни 2638 нафар ёшлар тамомлади. Олтинкўл тумани ҳокими Н.Ўринбоев бугун ана шу битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди. Дастлаб суҳбат жараёнида туман ҳокими бугун мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, улкан имкониятлар ҳақида гапириб натижада ёшларнинг келажакда ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб етишиши, юртимиз тараққиётининг янада ривожланишига ҳисса қўшиш мақсади мужассамлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг битирувчи ёшларнинг келажакдаги режалари билан яқиндан танишди. Уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги масалаларга алоҳида тўхталди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Инфографика. Карантин талабларини тўлиқ сақлаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларининг фаолият юритиши бўйича асосий шарт ва шароитлар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг