Андижонда яшил энергиядан фойдаланиш кенгаймоқда
••••••••••••••••
Қуёш энергияси бепул ва қайта тикланадиган яшил ресурс ҳисобланади. Қуёш энергиясидан фойдаланувчилар йилига 75 миллион баррелгача нефть ва 35 миллион тонна карбонат ангидридни тежашлари мумкин.
Бугунги кунда бутун дунёда, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам “Яшил энергия”га катта аҳамият қаратилмоқда. Давлатимиз томонидан аҳоли ва тадбиркорларга қуёш панелларидан фойдаланиш бўйича бир қатор имтиёзлар тақдим қилиняпти.
Хусусан, Андижон вилояти ҳокими топшириқларига асосан яшил энергиядан фойдаланиш ва жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган бўлиб, Шаҳрихон туманидаги "Замон текс нури” ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудига 500 киловатт қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилди.
Шунингдек, Шаҳрихон туманига бириктирилган масъуллар 70 га яқин тадбиркорлар билан учрашиб, қуёш панелларининг афзаллиги ва фойдаланиш самарасининг амалий намуналари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.
Саҳифа: @andpress

6 та тумандаги сув таъминоти ишчиларига янги автомобиллар топширилди
••••••••••••••••
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда давлатимиз томонидан олиб борилаётган кўплаб чора-тадбирлар доирасида вилоятимизда катта лойиҳалар, давлат дастурлари ижроси олиб борилмоқда.
Вилоятимиздаги шаҳар ва туманларда истиқомат қилаётган аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тармоқларда ва иншоотларда юзага келган носозликларни ўз вақтида бартараф этилиши, кўрсатилган ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тўловларни ўз вақтида ундириш, абонентларга сув ҳисоблаш ускуналарини ўрнатилиши ҳамда янги абонентларни қамраб олинишида самарали меҳнат қилаётган бир нечта туман бўлимларидаги фаоллар тақдирланди.
Хусусан, бугун вилоят ҳокими иштирокида Андижон “Сув таъминоти” АЖнинг Андижон, Улуғнор, Булоқбоши, Жалақудуқ, Пахтаобод ҳамда Шаҳрихон туман филиаллари ходимларига “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан ажратилган махсус техникалар топширилди.

Forwarded from Шуҳрат Абдураҳмонов
Хитой тажрибаси Янги Андижонда
••••••••••••••
Хитойлик инвесторлар ҳамкорлигида Янги Андижонда замонавий турар жой комплекси қурилиши бошланди.
Ҳамкорлар ушбу лойиҳадан ташқари, замонавий турар-жой комплекси барпо этиш бўйича янги таклифларни илгари сурдилар. Вилоят раҳбари Чин ўлкаси вакилларини Янги Андижон шаҳрининг умумий лойиҳаси билан таништирди.
Ҳозирда ҳамкорлар ўртасида 4000 минг гектарлик Янги Андижоннинг 30 гектар ер майдонида алоҳида замонавий шаҳарча барпо этиш таклифи кўриб чиқилмоқда. Бир ой ичида лойиҳа ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Саҳифа: @sh_abdurahmonov

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли истеъмолчилар!
Сиз ўз хонадонингиздаги жиҳозингизни энергия тежамкор ёндиргичларга алмаштириб, табиий газни тежашга ўз ҳиссангизни қўшинг!
Газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланинг!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM