Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Соя экиш тажрибаси ўзини оқламоқда

Қишлоқ хўжалиги нафақат озиқ-овқат махсулотларини етиштирувчи, балки саноатни ҳаракатга келтирувчи, экспорт салоҳиятини ҳам юксалтирувчи соҳадир.
Чиндан ҳам, пандемия пайтида қишлоқ хўжалиги халоскорга айланди. Давлатимиз раҳбари 23 июль куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам бу масалага алоҳида тўхталиб, соҳани янги босқичга кўтариш бўйича ўзининг аниқ ва пухта ўйланган таклифларини илгари сурди.
Шундан келиб чиқиб, Олтинкўл тумани ҳокими Н.Ўринбоев “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалиги далаларида ғўза қатор ораларига экилган соя ўсимлигининг ривожланиши билан танишди.
Вилоят миқёсида биринчи бўлиб экилган соялар аллақачон мева тугишни бошлаган. Шунингдек, бу даладаги пахта илк бор ўз нишонасини 10 кун илгари кўрсатган эди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХЎЖАОБОД АДИРЛИКЛАРИДАГИ
ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЯКУНИГА ЕТМОҚДА

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Карантин қоидаларига риоя қилинг!
Ўзингиз ва оилангизни асранг!

Фото
: Асака тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: "Навоийазот" акциядорлик жамияти

Обновляющийся Узбекистан: акционерное общество "Навоиазот"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Саховат ва кўмак" доирасидаги ишлар давом этмоқда

Олтинкўл туманида ҳар бир оиланинг дастурхони тўкин бўлиши учун эҳтиёжманд хонадонлардан кўнгил сўралиб, уларга кўмак кўрсатилмоқда.
Синовли кунларда хонадонига эътибор янада ортганидан “Айшахоним Кўмакай” маҳалласида яшовчи Одинахон Юсупованинг қўли доимо дуода. Туман ҳокими Н.Ўринбоев, хонадонига 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган “Саховат ва кўмак” билан кириб келгани унинг кўнглини тоғдай кўтариб юборди. Негаки, оиласида имконияти чекланган борлиги учун бирор-бир маошли иш билан машғул бўла олмай, рўзғорида камчиликлар кўзга ташлана бошланганди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“Темир дафтар”даги фуқароларга наслли эчкилар тарқатилмоқда

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бир кўриниши сифатида аҳолига зотдор эчкилар тарқатилиши давом этмоқда. Эчкичиликка ихтисослаштирилган “Абдулфайз-Абдулборий” МЧЖ (кластер) томонидан шу кунларда “Темир дафтар”да қайд этилган фуқароларга 470 бош зотдор эчки тарқатиш ишлари бошланди. Туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари мазкур кластерда бўлишиб вазият билан танишишди. Эчкилар ҳар тўрттала сектор ҳудудидаги фуқароларга тенг тақсимот асосида тарқатилиши белгилаб олинди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоятидаги бошқарма ва ташкилотларни ахборот хизматларининг телеграмдаги расмий каналларига аъзо бўлинг ҳамда янгиликларни кузатиб боринг!

Шунингдек, ўзингизни қийнаётган саволларга ҳам ушбу манзиллар орқали тўла-тўкис жавобларни олишингиз мумкин
.

Давлат хизматлари агентлиги вилояти бошқармаси
Вилоят ички ишлар бошқармаси
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси
Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси
Вилоят статистика бошқармаси
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Вилоят Халқ таълими бошқармаси
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси
Вилоят экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш бошкармаси
Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси
Вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси
"Андижон сув таъминот" масъулияти чекланган жамияти
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси
Вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси
Андижон Давлат университети
Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
AСAКAДA ЯНГИ КОРХОНA ИШ БОШЛAШ AРAФAСИДA

Туманнинг "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "AGF ANDIJAN GOLDEN FRUITS" МЧЖ томонидан мева сабзавотларни қайта ишлаш, қадоқлаш, савдо мажмуаси ҳамда логистика маркази қурилиши ишлари олиб борилаётганди.
Хозирги кунда ушбу жойда қурилиш ишлари якунланиб ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Асака тумани ҳокими И.Мамадалиев олиб борилаётган ишлар ва унинг сифати ҳамда ишчиларга яратиладиган шароитлар билан яқиндан танишди. Тез кунларда ушбу корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу жойда яқин кунларда 50 га яқин ишчи ўрни яратилиши режалаштирилган. Тумандан 50 нафар ишсиз фуқаролар шу жойда иш билан таъминланади.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram