Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Олтинкўл туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар қўллаб-қувватланди

Олтинкўл тумани ҳокимлиги томонидан ҳудудда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон фарзанд тарбиялаётган 52 нафар аёлга тикув машиналари ва электропечлар тарқатилди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Юнусова Олтинкўл туман ҳокими Н.Ўринбоев ва туман сектор раҳбарлари иштирок этди.
Пандемия туфайли бу аёллар эҳтимолки, айни дамда бор имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмаслар. Лекин улар берилган озгина эътибор ва далда билан ҳам оиласини оғир вазиятдан олиб чиқиб кетишга қодирлар.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижонликларга яна бир бор мурожаат қилди

Жорий йилнинг 13 июль куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган.
Мазкур видеоселекторда давлатимиз раҳбари вилоятлар ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларига коронавирус инфекциясини олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб бериш билан биргаликда ҳудудларда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳамда шаҳар ва туман ҳокимлари аҳолига карантин талабларини бажаришлари муҳимлигини айтган ҳолда ижтимоий тармоқлардаги савол ва мурожаатларга шахсан ўзлари жавоб бериш кераклигини айтиб ўтди. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур топшириғига асосан Андижон вилояти ҳокими аҳолига мурожаат қилиш билан бирга ижтимоий тармоқларда келган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ҳам муҳокама қилинди.
Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Давлатимиз раҳбари мазкур уч тармоқни жадал ривожлантириш, уларнинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, шунингдек, коронавирус пандемияси шароитида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйди.

Президент ознакомился с новыми проектами в нефтегазохимической, электротехнической и фармацевтической отраслях.
Также обсуждены итоги деятельности АО «Узбекнефтегаз» за первое полугодие.
Заслушаны отчеты руководителей ответственных министерств и ведомств. Глава государства поставил конкретные задачи по ускоренному развитию этих трех отраслей, увеличению их доли в экономике, а также обеспечению их стабильной работы в условиях пандемии коронавируса.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хотин-қизлар қўллаб қувватланди

Хонобод шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сонли қарори мувофиқ республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча грант асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун шаҳардаги 24 нафар қизларга тавсияномалар берилди.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Андижон шаҳридаги "Digital City" технопарки

Обновляющийся Узбекистан: технопарк "Digital City" в городе Андижане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ёшлар диққатига!

СИЗГА ЕР КЕРАКМИ – ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Ҳурматли андижонлик йигит-қизлар, энди СИЗ ўзингиз истагандек боғдорчилик фаолиятини йўлга қўйишингиз мумкин. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан Улуғнор туманидаги дастлабки 600 гектар ер майдони СИЗ каби иштиёқманд ёшлар учун 5-10 гектардан ажратилиши белгиланди.
Ўз маблағи ва эзгу ғояларини вилоят равнақи йўлида сафарбар этаётган азиз ёшлар! Имкониятдан фойдаланиш вақти келди.

Мазкур йўналишдаги барча саволларингизга +99 899 909 10 14 рақамли телефон орқали батафсил жавоблар олишингиз мумкин.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"Call Center" яна хизматда...

Андижон вилоятида 14 июлдан "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази" яна кайта иш фаолиятини бошлади. Андижон шаҳар "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази"да Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгашининг бир гурух кунгилли йигит-кизлари фаолият юритмокдалар.

Шунингдек, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида вилоят бўйича фукаролар мурожаатларини қабул қилишга мўлжалланган☎️74 225 71 30☎️74 225 71 31☎️74 225 71 32☎️74 225 71 33 телефон рақамлари доимий алокага йуналтирилди.

Мазкур рақамларга ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Пахтаобод тумани Янги турмуш массивида пахта очилди

Массивдаги “Олтин замин жилоси” фермер хўжалиги далаларида пахталар қийғос очила бошлади. Наврўзбек Жалилов раҳбарлигидаги хўжалик аъзолари жами 116 гектар майдонда деҳқончилик қилишади, шундан 46 гектарига ғўзанинг “Ан-36” нави экилган бўлиб, 16 гектари плёнка остига қадалган. Экиш ишлари 14 март санасидан бошланган далаларда айни кунларга келиб пахта очила бошлади.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Хотин-қизлар қўллаб қувватланди

Избоскан туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш,
уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастурининг
1 банди 9 бўлими, яъни қарамоғида ногирон фарзанди бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга маиший техника воситалари, хусусан 5 нафарига тикув машинаси, 3 нафарига кир ювиш машинаси, 40 нафарига электропеч ва бошқа буюмлар тақдим этилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram