ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДА 150 ТА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА
Жалақудуқ туманидаги Ал-ҳаким текстиль МЧЖда бугунги кунда 150 га яқин ишчилар фаолият олиб бормоқда.
Ушбу корхона фаолиятини янада кенгайтириш орқали янги иш ўринларини яратиш мақсадида қўшимча бино қурилиши бошланган бўлиб, ҳозирда бинонинг сўнги пардоз ва монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
Қўшимча бино ишга тушгандан сўнг ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи 150 нафар ишсиз фуқаролар муқим иш ўрнига эга бўладилар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Бўстон тумани ҳокими ва ёшлар учрашуви
Бугун Бўстон тиббиёт коллежининг битирувчи ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласида туман ҳокимининг учрашуви ўтказилди. Учрашувда тижорат банклари, бандликка кўмаклашиш маркази, тиббиёт бирлашмаси, туман СЭОМ маркази раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этди. Ўтказилган учрашув давомида ёшларнинг кўплаб муаммолари туман хокими ва мутасаддилар томонидан ижобий ҳал этилди. Ёшларнинг таклиф ва саволларига тўлиқ жавоб ва тушунтиришлар берилди.

“ЖОНАЖОН ЮРТИМ ОБОДЛИГИГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН” ТУМАН СЕМИНАРИ
“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хонадонлар ва кўчаларда 2020 йил июнь-август ойларида амалга ошириладиган “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари доирасида 10 июнь кунидан бошлаб туманда 2308 та тадбирлар ўтказилиб, тадбирда жами 17709 нафар маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этдилар.
Тадбирда Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғини биринчи ўринбосари М.Низомова, Марҳамат туман ҳокими Б.Юлдашев, туман ташкилот раҳбарлари ҳамда барча МФЙ раислари иштирок этдилар. Семинар доирасида МФЙнинг Соҳибкор кўчасида аҳоли томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш тозалов ишлари олиб борилиб кўчадаги жами 56 та хонадондан 127 нафар ҳашарчилар томонидан ўз кўчаларини кўркам ва ободлиги учун ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида тозалов ишларига бел боғладилар.

Избоскан туманида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остидаги ишлар амалда
Избоскан туманида “Обод маҳалла долзарб 90 кунлиги” тамойили асосида маҳаллалар, кўчалар ва хонадонларни обод ва кўркам масканга айлантириш бўйича туман ишчи гуруҳи тузилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида штаб ташкил этилди. 2020 йил 10 июнь куни ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, гуруҳ аъзолари маҳаллаларга бириктирилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Избоскан туманида “Обод маҳалла долзарб 90 кунлиги” тамойили асосида маҳаллалар, кўчалар ва хонадонларни обод ва кўркам масканга айлантириш бўйича туман ишчи гуруҳи тузилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида штаб ташкил этилди. 2020 йил 10 июнь куни ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, гуруҳ аъзолари маҳаллаларга бириктирилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон халқаро аэропортига Бобур номи берилди
Андижон шаҳридаги халқаро аэропортга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беради. Қайд этилишича ушбу ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилган.

МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ, КЎЧА ФАЙЗИ, ХОНАДОН САРИШТАЛИГИ БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ
Андижон вилояти Олтинкўл туманида "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида бўлиб ўтган кўргазмали семинарда Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М. П. Юнусова иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир кўча ва маҳаллаларда "Обод хонадон"," Обод кўча" ва "Обод маҳалла" тамойилларини кенг жорий этиш бўйича белгилаб берган вазифаларни барчамиз аввало ўз ишлаш услубимиз учун асосий тамойил сифатида белгилаб олишимиз, бу ғояларни кенг жамоатчилигимиз орқали халқимизнинг турмуш-тарзи ва маданиятига сингдиришимиз лозим - дейди бошқарма бошлиғи алохида таъкидлаб.
Мазкур ҳайрли тадбирларда ҳар бир хонадондаги маиший- маданиятни, томорқа маданиятини ривожлантириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, амалий натижалар кўрсатилди.

ТАЙИНЛОВ
Асака тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Расулов Дониёр Мамазокир ўғли тайинланди.
Тайинловга қадар Расулов Дониёр Мамазокир ўғли, "Uzauto Motors" акциядорлик жамияти ҳодимлар бошқаруви дирекцияси ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Андижон вилояти ҳокимлиги Расулов Дониёр Мамазокир ўғлига янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

БИТИРУВЧИЛАР ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг олтин ва кумуш медаллари ҳамда Хўжаобод тумани ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан 2019-2020 ўқув йилини аъло баҳолар ва наъмунали хулқи билан тамомлаган 80 нафар битирувчилар тақдирланди. Тақдирлаш маросими Хўжаобод тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтди. Тадбирда Хўжаобод тумани ҳокими, тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, таълим муассасалар директорлари, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.