Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокими 13 июнь куни Хўжаобод туманида қад ростлаётган янги Андижон шаҳарчаси қурилиши ишлари билан яқиндан танишди

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун ушбу манзилга бориб, олиб борилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишди. Ҳар бир мутасадди, мутахассислар билан суҳбатлашди. Уларнинг ишлари билан танишди. Қурилаётган кўп қаватли уйларнинг технологияси, мустаҳкамлиги, сифати борасидаги ўз талаб ва тавсияларини берди. Андижон шаҳарчаси кўп қаватли уйлар билан биргаликда, ҳудудда ижтимоий соҳа объектлари, мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари қурилиши режалаштирилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИТТИФОҚ МАССИВИДАГИ АНДИЖОН ШАҲАРЧАСИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон Давлат тиббиёт институтида онлайн халқаро илмий-амалий видеомулоқот бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоятимизда кам таъминланган аҳоли қатламини камайтириш ишлари давом этмоқда

Хўжаобод туманида тузилган ишчи гуруҳ “Бобур” МФЙда яшовчи аҳоли орасидаги кам таъминланган оилаларни кўздан кечиришга киришди.
Ишчи гуруҳ МФЙ ўрамидаги “Сокин” ва “Олима” кўчаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган ҳонадонларга бориб, улар билан оилавий иқтисодиётни яхшилаш устида суҳбатлашди. Фуқароларни иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва даромадга йўналтириш учун бир қанча таклифлар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ички ишлар вазирлиги расмий баёноти

Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакиллари катта лейтенант Ф.Хусанбоев, катта лейтенант Э.Райимжонов ва катта лейтенант Қ.Қодировлар ички ишлар органларидан бўшатилди

Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник С.Усманов ва Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник П.Мамажоновлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди

Бундан ташқари, 19 нафар раҳбар ва ходимларга турли кўринишдаги қатъий интизомий тартибдаги жазолар қўлланилган.
АСАКА ТУМАНИДА ТЎРТ НАФАР ФУҚАРО ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Бугун "Саховат ва кўмак" умумхалқ харакати доирасида, мурожаатга асосан оиласини моддий томондан мототранспорт орқали тебрата оладиган фуқароларимиздан яна тўрт нафарига ўн беш фоизлик кредит орқали "Лочин” мототранспорти берилди.
Шу билан яна тўртта оила бошлиғи доимий иш билан таъминланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
15 июндан аксарият ҳудудларда карантин чекловлари бўйича сезиларли ўзгаришлар кузатилади

Яшил ва сариқ ҳудудларда кафе ва ресторанлар, хусусий мактабгача таълим муассасалари, буюм бозорлари қайтадан очилади. Ҳудудлараро автобус қатновлари тикланади.
Шунингдек эпидемиологик вазият барқарор давлатлар билан авиақатновлар йўлга қўйилади ва 3 ойлик чекловдан сўнг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун хорижга чиқишга рухсат берилди. Бундан ташқари 6 тоифадаги фуқароларга Ўзбекистондан чиқишдан ташқари Ўзбекистонга қайтиб киришга ҳам рухсат берилади.
Эндиликда даволаниш мақсадида чет элга бориб келиш ва чет элда яқин қариндошлари ёки оғир касал қариндошлари бор шахсларга ҳам чегаралар очилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон туманида эҳтиёжманд оилаларни “темир дафтар”дан чиқариб даромадга йўналтириш ярмаркаси ўтказилди

Андижон
туман ҳокимлиги эҳтиёжманд оилалар шароитини яхшилаш, уларни даромадга йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича ярмарка ташкил этди. Тадбирда тумандаги банклар аҳолига ўзларининг имтиёзли кредитлари, мини кластерлар эчкичилик, паррандачилик ва қуёнчилик йўналишида таклифлари билан иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“Обод маҳалла долзарб 90 кунлиги” доирасидаги ишлар амалда

Мамлакатимизда илк марта ўтказилаётган долзарб уч ойлик доирасида хонадонларни миллий қадриятларимизга мос тарзда обод қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳусусан Олтинкўл тумани Темурхўжа маҳалласи аҳли бундай хонадонларни эътиборсиз қолдирмай, Мухторжон Мирзаев яшаётган уйни замонавий қиёфага келтириш учун жамоатчилик асосида ва ҳомийлар кўмагида қурилиш ишларини бошлаб юборишди.
Туманда ҳозирги кунда асосий вазифалардан бири аҳолини тадбиркорликка қизиқтириб, уларнинг реал даромадларини ошириш кўзда тутилган. Шунга биноан, маҳалладаги оилалар бошлиқлари билан суҳбатлашиб, қизиқишларига биноан, икки бошдан эчки берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда коронавирус касаллигини юқтириб олган
2 нафар бемор буткул соғайди

Бугун, 15 июнь куни Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларнинг 2 нафари коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.
Андижон вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тузалган бемор реабилитация учун юборилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бўстон туманидаги "Изюминка" хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотида карантиндан сўнг таълим муассасаларини болаларни қабул қилишга тайёрлаш бўйича туман семинари ўтказилди.
Cеминар давомида туман СЭОМ ходимлари болаларни қабул қилиш, овқатланиш ва ётоқ жойларини жойлаштиришни оралиқ масофани сақлаган холда амалга оширишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram