Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.5K photos
4.84K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022-йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Фуқароларнинг мурожаатлари доимо эътибор марказида

Фуқароларнинг мурожаатларига асосан 4К-105 Асака-Қайрағоч автомобил йўлида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида жорий йилда 10000 гектар майдонга соя экиш режалаштирилган

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш устувор вазифалардан бири

Жалақудуқ тумани ҳокими битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласида мактаб директорлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ўтказилган сўровномаларга асосан фикр мулоҳазалар ,билдирилди. Бундан ташқари ғалладан бўшаган ерларни такрорий экин учун ёшларга бўлиб бериш масалалари кўрилиб, мазкур масала юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Aндижонлик ёшларнинг стартап лойиҳалари учун 2 млрд маблағ ажратилади

Aндижонда ёшлар ўртасида тадбиркорлик муҳитини, стартаплар экосистемасини ривожлантириш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоятимиздаги ижтимоий муаммоларни ҳал етишда инновацион воситалар ва ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан Aндижон вилоят Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Эндиликда ёшларимиз стартап лойиҳаларини амалиётга тадбиқ этишда қўрқмасалар ҳам бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Эл корига яраган Пахтаобод ўғлонлари

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида рўй берган техноген фалокат бутун Республикани қайғуга солди ва унинг талафотларини бартараф этишда ҳамма баҳамжиҳатликда иш олиб бормоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафида хизмат қилаётган ўғлонлар ҳам бу сафарбарликдан четда қолишмай, ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этишмоқда. Ана шундай мард ўғлонларнинг ота-оналарига Миллий гвардия қўмондонлигининг ташаккурномалари топширилмоқда. Улар сафида Пахтаободликлар, хусусан, Кўктўнликдан Муҳаммадқодир Собиров, Мустақиллик маҳалласидан Фарохиддин Турғунбоев, Эскиқўрғондан Қутбиддин Эргашевларнинг ҳам борлиги қувонарли ҳолдир.
Айни дамларда ҳам Сардобада ўз хизмат вазифаларини бажараётган аскарлар хонадонларига бориб, уларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома”лар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди.
Давлатимиз раҳбари ЕТТБ билан муносабатларда юксак даражага эришилгани ва самарали ўзаро ҳамкорлик амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Сума Чакрабарти Сирдарё вилоятидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатимизда пандемия кенг ёйилишининг олдини олиш бўйича кўрилган комплекс чора-тадбирларни юксак баҳолади.

Президент Шавкат Мирзиёев провел по видеоконференцсвязи переговоры с президентом ЕБРР Сумой Чакрабарти.
Глава нашего государства с глубоким удовлетворением отметил достигнутый высокий уровень взаимоотношений и плодотворное сотрудничество.
Сума Чакрабарти высоко оценил принятые в стране комплексные меры по ликвидации последствий чрезвычайного происшествия в Сырдарьинской области и недопущению распространения пандемии в республике.

#Mirziyoyev #muloqot #ETTB #SChakrabarti

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ИҚТИДОРЛИ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОНАЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Шаҳрихон тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларини жорий ўқув йилида 4188 нафар ўқувчи битирмоқда. Уларнинг 20 нафари муддатидан олдин олий ўқув юртлари талабаларига айланишди. Жумладан, 5 нафар битирувчи спорт соҳасида эришган улкан муваффақиятлари учун мазкур йўналишдаги олий таълим даргоҳларига грант асосида ўқишга қабул қилиндилар. 15 нафар битирувчилар эса жаҳондаги энг нуфузли олий таълим муассасалари томонидан эълон қилинган онлайн тарздаги танловларда иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритганлари туфайли ушбу ўқув даргоҳларининг талабалари бўлишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram