Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСАКА ТУМАНИ.
ҒАЛЛА МАВСУМИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Шу борадаги 8 та асосий йўналиш кўрсатиб ўтилди.
Бюджет тушуми ва харажатларини оптималлаштириш, ташқи қарз олишда белгиланган чекловдан ошмаслик бўйича кўрсатма берилди.
Камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идоралар бириктирилиши белгиланди.
Хусусий мулкчиликни ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения стабильности экономики. Определены 8 ключевых направлений действий.
Даны указания по оптимизации доходов и расходов бюджета, соблюдению установленного ограничения внешних заимствований.
Отмечено, что за селами с высоким уровнем бедности будут закреплены министерства и ведомства.
Подчеркнута необходимость реформирования судебно-правовой системы в части защиты частной собственности.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олтинкўл туманида архив биноси қайта таъмирланди ва фойдаланишга топширилди.

9 июнь бутун дунёда “Халқаро архивлар куни” сифатида кенг нишонланади. 1948 йил айнан шу санада ЮНЕСКО халқаро ташкилоти қарори билан Халқаро архивлар кенгаши ташкил этилган.
Жорий йилнинг 9 июнь куни Олтинкўл туманида мавжуд бўлган архив биноси қайта таъмирдан чиқарилган ва янги сақлов биноси қурилган ҳолда тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Маросимда “Ўзархив” агентлигининг директори Улуғбек Юсупов, вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, олимлар ҳамда Олтинкўл тумани давлат архиви ходимлари иштирок этди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Қўрғонтепа туманининг секторларида аҳоли яшаш шароити ўрганилмоқда

Қўрғонтепа туманининг марказий худуди хисобланган 4-сектор худудида кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларни камбағалликдан олиб чиқиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари бошланди. Куни кеча “Мустақиллик”, “Истиқлол”, “Обод турмуш” махаллалари ўрамидаги кам таъминланган оилалар тўлиқ ўрганиб чиқилди.
Бугунга келиб “Юксалиш”, “Ибн Сино”, “Устоз” махаллаларида мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Кам таъминланган аҳоли қатламини даромадга йўналтириш долзарб масала

Бугунги пандемия шароитида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аҳволини яхшилаш, уларни даромадга йўналтириш энг муҳим вазифалардан биридир.
Шаҳрихон туманида мана шундай оилалар, шунингдек ёшларга такрорий экин экиб, оилавий аҳволни яхшилашга кўмаклашиш мақсадида ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратилмоқда.
Бугун Янги йўл массивидаги “Унумдор замин дури” фермер хўжалигида 27 нафар эҳтиёжманд оилалар ва ёшлар вакилларига 10 сотихдан ер берилди. Улар бу майдонларга ловия, мош, карам каби озиқ-овқат экинлари экиш ишларини бошлаб юбордилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
"Сизга ва 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборининг тўғони қисман қулаши оқибатида жабрланганларга ҳамдардлик билдираман.
Шахсий эътибор ва тезкор чоралар кўриш орқали Сиз лидерлик хусусиятларни намойиш этдингиз.
Америка Қўшма Штатлари ушбу мушкул пайтда Ўзбекистон ва унинг халқига елкадошдир", - дейилади мактубда.

Президент США Дональд Трамп направил письмо Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву.
"Я хочу выразить свои соболезнования Вам и пострадавшим от частичного обрушения плотины Сардобинского водохранилища 1 мая 2020 года.
Посредством личного внимания и весьма оперативного реагирования Вы продемонстрировали лидерство.
Соединенные Штаты стоят вместе с Узбекистаном и его народом в это нелегкое время", - говорится в послании.

#Mirziyoyev #maktub #AQSh #DonaldTramp

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Асака тумани ҳудудига кириш қисмидан бошлаб автомобил йўлининг ўртасига тунги вақтда пиёдалар ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги ва замонавий ёритгичлар ўрнатилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси хабари

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4695 тага, тўлиқ соғайганлар сони эса 3532 тага етди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022-йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Фуқароларнинг мурожаатлари доимо эътибор марказида

Фуқароларнинг мурожаатларига асосан 4К-105 Асака-Қайрағоч автомобил йўлида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram