Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Андижондаги ДХХ чегара қўшинлари взводи ҳарбийлари учун барпо этилган янги уй-жойлар бугун Андижон вилояти ҳокими томонидан сектор раҳбарлари иштирокида эгаларига топширилди.

Хўжаобод туманидаги ушбу взвод ҳарбийлари, ўз оиласи билан янги хонадон калитларини тантанали тарзда қабул қилиб олдилар.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятимиз раҳбари Андижон шаҳридаги янги подстанция қурилишига келди.

Ушбу 20 мегаваттлик янги подстанция республикамиз миқёсидаги йирик ва самарали режалардан саналади.

Лойиҳа ёрдамида Андижон шаҳридаги кичик даҳаларнинг электр энергия таъминоти барқарорлашиб, ҳозирдаги мавжуд 3 та йирик подстанциянинг кучланиши енгиллашади.

Қурилишни 1 ноябрга қадар якунлаш режалаштирилган. Иш жараёнлари ғоят жадал суратда кечмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Вилоят ҳокими экспорт амалга ошираётган Андижон тадбиркорлари билан учрашди.

Мазкур учрашувда вилоят раҳбарининг 10.000 иш ўрни яратиш ташаббуси бўйича режалар ҳақида сўз борди.

Кўплаб масалалар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди ва олдиндаги вазифалар белгилаб олинди.

Саҳифа: @andpress