Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
“ЎЗБEГИМ” МАҲАЛЛАСИДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Андижон шаҳар “Ўзбегим” МФЙ Султонжўра кўчасида жойлашган 73-сонли трансформатордан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоғида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Аввал ушбу ҳудудда темир - бетон таянчлар ва 420 метр узунликдаги ёпиқ кабель тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилган бўлиб, ҳозирда эски сим ёғоч таянчларни демонтаж ва янги тортилган СИП кабель тармоқларига ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларни олиб ўтиш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ёшлар ойлиги доирасида қатор тадбирлар ва мусобақалар ўтказилмоқда

Бўстон туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида прокурор кубоги учун бокс кечаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада профессионал ҳамда ҳаваскор боксчилар ўзаро беллашдилар. Мусобақага нафақат Ўзбекистон балки қўшни Қирғизистондан ва Фарғона, Наманган вилоятлари ҳамда вилоятимизнинг 8 та туманларидан 250 нафар боксчилар иштирок этдилар.

Ойлик доирасида Пахтаобод туман 2-сон спорт мактабининг сузиш ҳавзасида спортининг сузиш тури бўйича 2008-2009, 2010-2011, 2012-йил ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қизлар ўртасида Андижон вилояти чемпионати мусобақасига старт берилди.

Ушбу мусобақага вилоятимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафардан ортиқ спортчи ёшлар иштирок этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида ёзнинг иссиқ кунларини муаммоларсиз ўтказиш юзасидан учрашув ўтказди

Учрашувда масъул ташкилот раҳбарларига шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда тозаликга эътибор қаратиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш юзасидан топшириқлар берди.

Шунингдек, шаҳар ҳудудида йиғилиб қолган чиқиндилардан вақтида тозалаш, иссиқ кунларда ичимлик сувидан тўғри фойдаланиш, исроф бўлишини олдини олиш ва ноқонуний фойдаланаётганларни бартараф этиш юзасидан сўз борди.

Вилоят раҳбари ишчи гуруҳ аъзоларига бириктирилган ҳудудда ҳар бир кўча ва хонадонни кўздан кечириб, ноқонуний автомобиль ювиш шаҳобчалари ва ҳовузларга чек қўйиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар ҳам ўрганилиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилади. Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok