Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.7K subscribers
44.5K photos
5.25K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Вилоятимизда сўнгги кунларда автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш соҳасида кенг қамровли ташкилий-амалий ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлиги кўрсатилиб, бу жараён вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида ўз амалий ифодасини топмоқда.

Айни бугунда ҳам Андижон шаҳридаги "Бобуршоҳ", "Лермонтов", "Машраб", "Тошкент" ва "Шевченко" кўчаларида йўл инфратузилмасини яхшилаш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитини яратиш мақсадида “Хавфсиз ва равон йўл” шиори остида кенг кўламдаги жорий  таъмирлаш ва сақлаш ишлари барча ҳудудий бўлинма йўлсозлари томонидан махсус техникалар жалб қилинган ҳолда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРГА УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда "Инсон қадри учун» деган устувор тамойил асосида фуқароларининг ижтимоий таъминоти ва фаровонлигини янада ошириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жараёнда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳам давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Хусусан, давлат раҳбари томонидан 2021 йилда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори имзоланган.

Ушбу ҳужжатга асосан Андижонлик Муҳаббатхон Исмоилова ва Азизбек Усмонов ҳам ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга олинган. Вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу 18 ёшга тўлган фуқароларга Андижон тумани, "Саддатаги" маҳалласи ҳудудидан уйлар ва уларнинг сертификатлари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уйлар топширилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 12 та стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми бошланди. Болаларни мароқли дам олишларини ташкил этиш мақсадида барча оромгоҳларда етарли шарт-шароитлар яратилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти бўйлаб “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилаётган маданий тадбирлар юқори савияда давом этмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Андижон вилояти Олтинкўл туманининг "Сафаробод" МФЙдаги Марказий ўйингоҳда бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилоят бўлинмаси хонанда, созанда ва раққосалари ҳамда Ўзбекконцерт ДМ Андижон вилояти бўлими эстрада хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok